OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Каримова Дилрабо Эргашевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 iyun 2018

Каримова Дилрабо Эргашевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Каримова Дилрабо Эргашевнанинг

фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ички ишлар органлари терговчисининг жиноят қидирув бўлинмалари билан ҳамкорлигини такомиллаштириш», 12.00.09–Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Yu65.

Илмийраҳбар: Пулатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.27.06.2017.Yu.25.01.

Расмий оппонентлар: Пулатов Юрий Сайфиевич, юридик фанлар доктори, профессор; Рахмонова Сурайё Махмудовна, юридик фанлар номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнингмақсади: ички ишлар органлари терговчисининг жиноят-қидирув бўлинмалари билан ҳамкорлигининг назарий, ташкилий ва процессуал жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

терговчининг айрим тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ҳақидаги топшириқларини уларда кўрсатилган муддатлар, шартлар ва тартибга мувофиқ бажаришнинг мажбурийлигини белгилаш таклиф этилган;

терговчининг терговга қадар текширув органларига топшириқлар беришининг процессуал тартибига оид қоидаларни қонунда мустаҳкамлаш таклиф этилган;

терговчи (суриштирувчи)га терговга қадар текширувни амалга оширувчи ёки тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширувчи органларга шахсни ушлаб туриш, келтириш, қидириб топиш тўғрисида топшириқлар бериш, айрим тергов ҳаракатларини ўтказишда кўмаклашишни талаб қилиш ваколатларини бериш асосланган;

терговчи (суриштирувчи)нинг ўз юритувидаги ишлар бўйича тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ҳақида ёзма топшириқлар бериш, ўз топшириқлари, кўрсатмалари, талаблари бажарилиши устидан назорат олиб бориши каби ваколатларини қонунда мустаҳкамлаш асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ички ишлар органлари терговчисининг жиноят қидирув бўлинмалари билан ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

терговчининг айрим тергов ҳаракатлари ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ҳақидаги топшириқларини бажаришнинг мажбурийлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси “Жиноят-процессуал кодекси” нормаларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари  қўмитасининг 2017 йил 24 февралдаги 06/1-05/303-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар жиноят қидирув бўлинмалари томонидан терговчининг тергов ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ҳамда кўмак кўрсатиш ҳақидаги топшириқларини асоссиз равишда бажармасликнинг олдини олишга хизмат қилган;

терговчининг терговга қадар текширув органларига топшириқлар беришининг процессуал тартибига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси “Жиноят-процессуал кодекси” нормаларини акс эттиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2017 йил 20 апрелдаги 3/11-926/2-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг инобатга олиниши жиноятларни очиш ва тергов қилиш субъектлари ҳамкорлигининг самарадорлиги ошишига ҳисса қўшган;

терговчи (суриштирувчи)нинг терговга қадар текширувни амалга оширувчи ёки тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширувчи органларга топшириқлар бериши, уларнинг ижроси устидан назорат олиб боришига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг «Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2017 йил 24 ноябрдаги 06/1-05/2894-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалга оширилиши терговчи (суриштирувчи)нинг жиноят қидирув бўлинмаларига шахсни ушлаб туриш, келтириш, қидириб топиш тўғрисида топшириқлар бериши; улардан айрим тергов ҳаракатларини ўтказишда кўмаклашишни талаб қилиши; ўз юритувидаги ишлар бўйича айрим процессуал ва тезкор-қидирув тадбирларни ўтказиш ҳақида ёзма топшириқлар бериши, ўз топшириқлари, кўрсатмалари, талаблари бажарилиши устидан назорат олиб бориши каби ваколатларининг қонуний асосини мустаҳкамлашга хизмат қилган.