OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Курбанов Нурали Абдурахмоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 iyun 2018

Курбанов Нурали Абдурахмоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Курбанов Нурали Абдурахмоновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дилатацион кардиомиопатия: алоҳида шаклларининг клиник-функционал ўзига хослиги, иммун-генетик картинаси ва беморлар ҳаёт прогнози», 14.00.06–Кардиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Tib293.

Илмий маслаҳатчи: Курбанов Равшанбек Давлетович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.26.04.2018.Tib.64.01.

Расмий оппонентлар: Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Фомин Игорь Владимирович,  тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Носиров Шомурод Носирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Академик М. Миррахимов номидаги Кардиология ва терапия миллий маркази (Қирғизистон).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга мойиллик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:  дилатацион кардиомиопатия касаллиги алоҳида шаклларининг клиник-функционал ўзига хос хусусиятларини иммунгенетик кесим билан ўзаро боғлиқлилигини аниқлаш ва  сурункали юрак етишмовчилиги стандарт терапияси  фонида касаллик динамикаси ҳамда ҳаёт прогнозини  асослаш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ДКМПнинг перипартал ва оилавий шакли  идиопатик ва яллиғланиш шаклидан фарқли ўлароқ  кичикроқ ёшларда учраган; оилавий шакли 40%дан ортиқ ҳолларда она томондан авлоддан-авлодга ўтган ва 12% ҳолатда ЭКГда тўлиқ атриовентрикуляр блокада (АВ) ривожланган;

касалликнинг  перипартал шаклида юрак чап бўлимларининг камроқ ифодаланган дилатацияси аниқланган ва 38% ҳолатларда ЮЕнинг СТ фонида чап қоринча отиш фракциясининг (ЧҚОФ) буткул тикланиши исботланган;

касаллик авж олиши  билан қон зардобида йирик ҳамда майда циркуляцияланувчи иммун комплекслар (ЦИК) ва яллиғланиш цитокинлари даражасининг ҳамда миокарда тўқималарига қарши  антителалар (АТ) титрининг ишончли тарзда  ошиши исботланган.

СТфонида глутатион дори воситасини бирга қўллаш иммунологик холатини ишончли тарзда яхшилаши исботланган; АЎФ генлари I/D полиморф маркерларини интеграл ўрганиш асосида ДКМП беморларида ЧҚ дилатацияси ва гипертрофияси ривожланишида АЎФ гени D-аллел ташувчисининг салбий роли исботланган.

Лизиноприлнинг антиремоделлашув таъсири натижасида DD-генотип ташувчи гуруҳда эхокардиография кўрсаткичлари ижобий динамикаси яққолроқ  намоён бўлиши  аниқланган;

энг яқин салбий якун предикторлари аниқланган, улар ДКМПнинг оилавий шакли, кичик ёш, буларда касаллик  тез авж олиш ва ЮЕ белгилари илк бор пайдо бўлгач, кузатувнинг биринчи 2 йиллигида ўлим ҳолатларининг ишончли  ошиб бориши исботланган; кўп омилли регрессион таҳлил асосида бемор ҳаётини прогнозловчи модел яратилган, яъни оғир  ЮЕ функционал синфи (ФС) (ЮЕ III-IV ФС), артериал босимнинг пастлиги, кичик ёш, ЭКГда QRS комплексидаги   ўзгаришлар, қоринчалар экстрасистолиясининг (ҚЭ) юқори градациялари  ва охирги систолик ҳажмнинг (ОСҲ) 178 млдан катталашиши ДКМП беморлари ҳаёти прогнозини ишончли тарзда  ёмонлаштириши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ДКМП беморларни эрта босқичларда  аниқлашда янгича ёндашувлар, дифференциал ташхислаш ва қўшимча даволаш тактикасини  ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: «Дилатацион кардиомиопатия ривожланиш хавфини аниқлаш усули» ихтирога патент олинган (№IAP 05198, 02.03.2016 й.). Ушбу патент клиник-лаборатор-инструментал текширишлар  асосида касалликнинг илк босқичида  ДКМП ривожланиши хавфини аниқлаш имконини берган;

«Дилатацион кардиомиопатияли беморлар андроген ҳолати ва тестостерон билан бирга даволашнинг имкониятлари» номли услубий тавсия тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 15 октябрдаги  8м/152-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсия ДКМП беморлар андроген ҳолати сусайган даврда, тестостеронни СТга қўшимча равишда қўллашда даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган; илк клиник белгилари пайдо бўлгунга қадар даврда ДКМП ривожланиши хавфини аниқлаш ва касалликлар дифференциал диагностикасида янгича ёндашувни оптималлаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий кардиология тиббиёт маркази, Жиззах вилояти кардиология диспансери ва кўп тармоқли тиббиёт маркази, Сирдарё, Сурхондарё, Қашқадарё ва  Наманган кардиология марказлари амалиётига ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ўқув жараёнига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 4 апрелдаги 8н-д/70-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ қилиниши ДКМП беморларни эрта аниқлаш, даво муолажаларини самарасини ошириш, ҳаёт сифатини яхшиланиши ва қайта шифохонага ётиш сонини камайтиради ва бу ўз навбатида иқтисодий самарадорликка имкон беради.