OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Қурбонов Абдуқодир Кенжаевичнинг фалсафа доктори (РhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 iyun 2018

Қурбонов Абдуқодир Кенжаевичнинг фалсафа доктори (РhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Қурбонов Абдуқодир Кенжаевичнинг

фалсафа доктори (РhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали юрак етишмовчилиги ривожланишида фиброз жараёнларининг ўрни ва унда даволашни мувофиқлаштириш», 14.00.06–Кардиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib338.

Илмий раҳбар: Гадаев Абдигаффор Гадаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.26.04.2018.Тib.64.01.

Расмий оппонентлар: Тулабоева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори; Кенжаев Маджид Латипович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали юрак етишмовчилиги ривожланишида  фиброз жараёнларининг тутган ўрнини аниқлаш ҳамда даволашни такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

диастолик сурункали юрак етишмовчилигининг юқори функционал  синфларида миокардда фиброз жараёнлари яққол ривожланганлигини ифодаловчи маркерлардан  ММП-1 нинг камайиши ва ММПТИ-1нинг кескин ошиши исботланган;

ММПТИ-1 ни нейрогуморал омиллар – альдостерон, ИЛ-1, ИЛ-6, α – ЎНО билан ўзаро корреляцион боғлиқлиги сурункали юрак етишмовчилигининг оғирлик даражасига ҳамоҳанг юқори бўлиши ва уларни юрак ремоделланишига салбий таъсири асосланган;

сурункали юрак етишмовчилигида телмисартан ва эплеренонни биргаликда қўлланилиши натижасида миокардда фиброз жараёнлари камайганлигини англатувчи маркерлардан ММП-1 кўрсаткичини ишончли ортиши, ММПТИ-1, альдостерон, ИЛ-1, ИЛ-6, α-ЎНО миқдорларини эса ишончли пасайиши исботланган; 

сурункали юрак етишмовчилигида даволашни мувофиқлаштириш натижасида  миокардиал фиброз жараёнлари жадаллигининг пасайиши, юрак ремоделланиши регрессияси, беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши ва жисмоний юкламаларга чидамлилигининг ошиши асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сурункали юрак етишмовчилиги ривожланишида фиброз жараёнларининг ўрни ва унда даволашни мувофиқлаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

“Сурункали юрак етишмовчилигини патогенетик даволашда фиброз маркерлари ва гемодинамик кўрсаткичлар динамикасини баҳолаш” мавзусидаги услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 8н–д/76-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали юрак етишмовчилигида коллаген алмашинуви бузилишини ифода этувчи фиброз маркерларини аниқлаш йўли билан унинг систолик ва диастолик фенотипларида бир-биридан фарқ қилувчи ривожланган фиброз жараёнларини замонавий ташхислаш, ушбу маркерларнинг миқдорий кўрсаткичлари динамикасини аниқлаб борилиши касаллик кечиши ҳамда даволаш жараёнини мониторинг қилиш имкониятини берган;

сурункали юрак етишмовчилигининг систолик ва диастолик фенотиплари ривожланишида фиброз жараёнларининг патогенетик аҳамияти турличалиги аниқланган бўлиб, даволашда антифибротик таъсир кўрсатувчи дори воситаларини биргаликда қўлланилиши ҳисобига касалликнинг диастолик фенотипи давосини муқобиллаштириш, беморлар умрини ўзайтириш ва яшаш сифатини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) 3-клиникаси кардиология, кардиореанимация ва кардиореабилитация бўлимлари, 2-сонли Республика клиник шифохонаси клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 23 майдаги 8н–д/98-сон маълумотномаси). Татбиқ қилинган натижалар сурункали юрак етишмовчилигининг муқобиллаштирилган даво самарадорлигини ошириш, касаллик фенотиплари юзага келиши ва авж олишига фиброз жараёнлари таъсирини камайтириш, беморларнинг клиник ҳолати ҳамда ҳаёт сифатини яхшилаш имконини яратган.