OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рашидов Рустам Расуловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 iyun 2018

Рашидов Рустам Расуловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рашидов Рустам Расуловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Афғон давлатчилиги шаклланишига халқаро ва минтақавий жараёнларнинг таъсири”, 23.00.04–Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Siyos81.

Илмий раҳбар: Ёвқочев Шухрат Акмалевич, сиёсий фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, DSc.28.12.2017.S.21.02.

Расмий оппонентлар: Туляганова Нихола Узбековна, сиёсий фанлар доктори, профессор; Жўраев Сайфиддин Ахматович, сиёсий фанлар доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:

XIX асрнинг иккинчи ярмидан ҳозирга қадар афғон давлатчилиги шаклланишига ташқи омиллар, шарт-шароитлар, халқаро ва минтақавий жараёнларнинг таъсирини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Дюранд битими натижасида Буюк Британия томонидан афғон давлатидан ажратиб олинган жануби-шарқий ҳудудлар учун мамлакат шимоли (Афғон Туркистони ёки Жанубий Туркистон)ни афғон давлати таркибига қўшишга ундаш ва мазкур жараёнда иштирок этиш орқали ўша давр инглиз ҳукуматининг ўзига хос сиёсат юритганлиги далилланган;

Афғон заминида XIX аср иккинчи ярмидан ҳозирга қадар давом этган турли сиёсий жараёнлар, хусусан, мамлакат нейтралитетининг эълон қилиниши ва унга гегемон давлатларнинг дахл қилиши, чет давлатларнинг аралашуви оқибатида сиёсий тузум ўзгаришлари давлатчилик шаклланишига таъсир кўрсатган ташқи омиллар сифатида асосланган;

Афғонистондаги ўзаро урушлар ва можаролар, хусусан турли сиёсий-ҳарбий тузилма (“танзим”)лар ва “дала қўмондонлари” ўртасидаги ҳокимият учун кураш давлатчиликка салбий таъсир кўрсатган ички омиллар эканлиги исботланган;

узоқ муддатли трансформациядан сўнг 2001-2015 йилларда Афғонистонда замонавий давлатчилик шаклланишининг сиёсий, ташкилий-ҳуқуқий асослари яратилганлиги ва у уч босқичда амалга оширилганлиги асосланган;

Афғон давлатчилигининг шаклланишига етакчи давлатларнинг ўз геосиёсий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда олиб борган бир томонлама сиёсати ва унинг салбий оқибатлари асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Афғон давлатчилиги шаклланишига халқаро ва минтақавий жараёнларнинг таъсири бўйича олинган натижалар асосида:

Ғарб ва минтақа давлатларининг афғон давлатчилигига нисбатан тутган мавқеи, Афғонистондаги ички сиёсий кучларнинг ўзаро муносабатлари ва уларнинг ички сиёсий барқарорликни таъминлашга таъсири хусусидаги хулосалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бир қатор таҳлилий ҳужжатларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2016 йил 14 ноябрдаги 8-2/32750-сон маълумотномаси). Натижада Афғонистонда ички сиёсий барқарорликка эришишда ҳамда мамлакатга халқаро ҳамжамият томонидан кўрсатилаётган молиявий ва бошқа кўмакка таъсир этаётган омилларни ёритиб берилишида асос бўлиб хизмат қилган;

АҚШ, Россия Федерацияси ва Хитой каби етакчи давлатлар қаторида Покистон ва Эрон каби минтақа мамлакатларининг замонавий афғон давлатчилиги шаклланишидаги роли ва таъсири, афғон ҳукумати ва сиёсий элита вакиллари билан муносабатлари ҳамда афғон заминини қайта тиклаш ишларидаги иштирокига оид маълумотларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти доирасида тайёрланган ахборот-таҳлилий материалларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2018 йил 29 мартдаги 03/717-сон маълумотномаси). Афғонистонда замонавий бочқичда кечаётган давлатчилик жараёнларини ёритиш билан бир қаторда мазкур жараёнга нисбатан етакчи давлатларнинг ҳамда минтақа давлатларининг тутган мавқеларини таҳлил этишда асос бўлган;

мамлакатимизда афғоншуносликнинг бугунги ҳолати ва бу соҳада олиб борилган илмий тадқиқот ишлари, шунингдек замонавий босқичда Афғонистон ва унинг атрофида кечаётган жараёнлар бўйича “Ўзбекистон 24” информацион дастурида “Эксперт фикри” рукни остида туркум кўрсатувлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” телерадиоканалининг 2018 йил 31 мартдаги 01-09-289-сон маълумотномаси). Кўрсатувлар давомида Ўзбекистон Республикасининг ташаббуси билан Тошкент шаҳрида 2018 йилнинг 26-27 март кунлари Афғонистон бўйича ўтказилган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференциянинг мақсади ва аҳамияти, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда қўшни мамлакатнинг иқтисодий қайта тикланишига, ушбу заминда ижтимоий-иқтисодий инфратузилмага оид лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклиф ва ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини ёритиб берилишига хизмат қилган.