OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мўминова Нигора Хайритдиновнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
 
08 iyun 2018

Мўминова Нигора Хайритдиновнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

Мўминова Нигора Хайритдиновнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

 

Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акушерликда септик ҳолатларни олиб боришнинг дифференциал тактикаси, эрта ташхиси ва прогнозлашнинг замонавий мезонлари”, 14.00.01–Акушерлик ва гинекология ва 14.00.25–Клиник-лаборатор ва функционал диагностика (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган ракам: В2017.1.DSc/Tib.23.

Илмий маслахатчилар: Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиет фанлари доктори, профессор; Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиет фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Пахомова Жанна Евгеньевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Нигматуллаева Мастура Нуруллаевана, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хайбулина Зарина Руслановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Украина Миллий тиббиёт фанлар академиясининг Перинатология, акушерлик ва гинекология институти.

Диссертация йўналиши: амалий ахамиятга молик.

Тадқиқотнинг мақсади: акушерлик амалиётида септик ҳолатлар патогенези, олиб бориш дифференциал тактикаси, эрта ташхиси ва прогнозининг замонавий мезонларини аниқлашдан иборат.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор сепсиснинг оғир формалари – сепсис-синдром ва септик шокда ҳомиладорликни тўхтатиш ва инфекция ўчоғини олиб ташлаш кўрсатмалари ишлаб чиқилган;

сезувчанлиги юқори бўлган прокальцитонинни ташхислаш тестини қўллаш даволаш самарадорлигини кескин ошириши исботланган;

акушерлик сепсис ҳолатларида аниқланган иммунореактивлик бузилиш даражаси инфекция тарқалишини ташхислаш ва прогнозлаш самарадорлиги исботланган;

прокальцитонин, цитокинлар, С-реактив оқсил биомаркерларни аниқлаш сепсиснинг эрта даври ташхисининг асосий мезонларидан бири эканлиги исботланган;

илк бор акушерлик септик ҳолатларида ассоциацияланган микробиологик флоранинг учраш даражаси сепсиснинг оғирлик даражаси билан боғлиқлиги аниқланган;

акушерлик септик ҳолатларнинг дифференциал тактикасида прокальцитонин кўрсаткичининг ўзгариши септик ҳолатнинг оғирлашиши билан тўгри пропорционаллиги исботланган.

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Акушерликда септик ҳолатларни олиб боришнинг дифференциал тактикаси, эрта ташхиси ва прогнозлашнинг замонавий мезонлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Сепсис: тушунчаси, ташхислаш тамойиллари, патогенези ва акушерликда интенсив даволаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 5 мартдаги 67-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ўз вақтида, аниқ қўйилган ташхис патологик жараёнининг оғир формаларига ўтишини олдини олиш, оналар ва чақалоқлар орасида касаллик ва ўлим ҳолатларини камайтириш имконини берган;.

«Сийдик йўллари инфекциясини ташхис қилиш, даволаш ва олдини олиш» номли услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 5 мартдаги 68-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма сийдик йўллари инфекциясини ташхис қилиш, даволаш ва олдини олиш, даволаш ва профилактика самарасини ошириш имконини берган;

«Туғруқдан кейинги даврда йирингли-септик касалликларнинг ташхис усуллари» номли услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 26 сентябрдаги 8Н-g/57-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма йирингли-септик касалликларга чалинган аёлларни эрта ташхислаш, даволаш ва профилактика самарасини оширишда ҳамда оналар ногиронлиги ва ўлимини кескин камайтириш имконини берган;

акушерликда септик ҳолатларни олиб боришнинг дифференциал тактикаси, эрта ташхиси ва прогнозлашнинг замонавий мезонлари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика перинатал маркази ва Фарғона вилояти Перинатал маркази амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 26 сентябрдаги 8н-д/57-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар септик ҳолатлардаги беморларда ташхислаш ва даволашнинг янги услубларни қўллаш орқали уларни стационарда даволаниш кунларини 3-5 кунга камайтиришга ва бир йилда септик ҳолатли барча беморлар сонига нисбатан давлат бюджет маблағларини 160,9 млн. сўм тежашга имкон яратган.