OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мирсалихова Фируза Лукмановнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 iyun 2018

Мирсалихова Фируза Лукмановнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мирсалихова Фируза Лукмановнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Обоснование комплексной программы профилактики и лечения кариеса зубов у детей младшего школьного возраста», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Tib236.

Илмий маслаҳатчи: Даминова Шахноза Бадриддиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Супиев Турган Курганович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик (Қозоғистон Республикаси); Гулямов Суръат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Муртазаев Саидмуродхон Саидалоевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Uppsala University( Швеция).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик мактаб ёшидаги болаларда тиш илдизларини шаклланиш ва эмалнинг тугалланмаган минерализация даврида, тишлар қаттиқ тўқималари кариес турғунлигигини турли даражаларида кариесга қарши даволаш усулини ишлаб чиқиш ҳамда даволаш-профилактик мажмуаси дастурларини такомиллаштириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар тишини кам чархлаш ва реминерализациялаш орқали иккиламчи кариесни келиб чиқишининг олдини олиш мумкинлиги исботланган;

тиш илдизларини шаклланиш даврида кариесга мойиллик вазиятини аниқлаш ва баҳолаш тизими такомиллаштирилган;

6-11 ёшдаги болаларда оғиз суюқлиги хусусиятларини биофизик ўзгариши, сулакнинг минерал потенциали, гигиеник индекс даражаси ва кариесоген бактерияларнинг миқдор даражаси каби кўрсаткичлар асосида кариес ривожланишининг асосий хавф омиллари аниқланган;

кичик мактаб ёшидаги болаларда доимий тишларда иккиламчи кариесни олдини олиш мақсадида қўлланган кумуш тутувчи шишаиономер цементининг самарадорлиги аниқланган;

тиш илдизлари шаклланмаган болаларда кариесни ташхислаш, даволаш ва унинг олдини олиш алгоритми такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

кичик мактаб ёшдаги болаларда тишлар кариесини даволаш ва профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

“Болаларда микрочархлаш усули билан кариесни даволаш” услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 19 сентябрдаги8н-р/145-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма кичик мактаб ёшидаги болаларда тишлар кариесини даволашда микроочарҳлаш усулини қўллаш орқали даволаш самарадорлигини баҳолаш имконини берган;

“Кичик мактаб ёшидаги болаларда кариес касаллиги” услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 28 декабрдаги 8н-р/205-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма тишлар кариесини башоратлаш, ташхислаш ва даволашда аниқ харакатлар режасини тавсия этиш орқали мактаб ёшидаги болаларда кариес касаллигини эрта аниқлаш ва даволаш имконини берган;

“Болаларда тишлар кариеси профилактикасидаги реминерализацияловчи воситалар” услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 28 декабрдаги 8н-р/203-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма болаларда оғиз бўшлиғи касалликларини башоратлаш, ташхислаш ва профилактика учун чора тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;

кичик мактаб ёшидаги болаларда илдиз шаклланмаган доимий тишларда кариесни эрта аниқлаш ва микроинвазив усулда даволаш ва олдини олишга қаратилган чора –тадбирлар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд ва Бухоро вилоят стоматологик поликлиникаси, Тошкент давлат стоматология институти болалар терапевтик стоматология поликлиникаси, Тошкент шаҳар 2- ва 3-болалар стоматологик поликлиникаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 19 сентябрдаги 8н-р/145-сонли маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши кичик мактаб ёшидаги болаларда кариес касаллигини самарали даволаш ва профилактика қилиш имконини берган.