OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Жуманазаров Хуршид Сирожиддиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 iyun 2018

Жуманазаров Хуршид Сирожиддиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Жуманазаров Хуршид Сирожиддиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар:

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекларнинг халқ табобати билан боғлиқ анъаналари (тарихий-этнологик тадқиқот)”, 07.00.07–Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В.2017.2.PhD/Tar152.

Илмий раҳбар: Аширов Адҳамжон Азимбаевич, тарих фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Тарих институти, DSc.06.01.2018.Tar.56.01.

Расмий оппонентлар: Дониёров Алишер Худойбердиевич, тарих фанлари доктори, профессор; Қурбонова Манзила Боқиевна, тарих фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: халқ табобатининг замонавий жамият ҳаётида тутган ўрни ва ўзбекларнинг табобат билан боғлиқ қарашларини тарихий-этнологик материаллар асосида очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

халқ табобати жисмоний ва руҳий саломатлик билан боғлиқ эмпирик билимларга асосланган ижтимоий институт эканлиги этнографик материаллар ёрдамида исботланган;

табиблар касбий фаолиятига кўра синиқчи, жарроҳ, доригар (аттор), илгир, каҳҳол тарзида таснифланган ва даволаш жараёнида тахтакач, қортиқ, наштар, ҳовонча, тиббий тандир, алембика каби  атрибутлардан фойдаланиши далилланган;

халқ табобатидаги маҳаллий мактаблар (Фарғона водийси, Зарафшон воҳаси ва Жанубий Ўзбекистон) географик ўрни, хўжалик машғулоти (деҳқончилик ва чорвачилик), этнослараро алоқалар контекстида ривожланган  ва табибларнинг ижтимоий мақоми даволаш жараёнида анъанавий усуллар билан бирга замонавий тиббий-техника жиҳозларидан фойдаланишга кўра фарқланиши аниқланган;

халқ табобати ҳуқуқий асосининг яратилиши кундалик ҳаётда тиббий анъаналарни қайта тикланиши, сохта табибларнинг фаолиятига чек қўйилиши ва жамиятда халқ табобатига нисбатан ишончнинг ортишига асос бўлиши кўрсатиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекларнинг халқ табобати анъаналари юзасидан ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар асосида:

ўзбек халқининг табобат анъаналари тарихи ва уларнинг минтақавий хусусиятларининг юзага келишига сабаб бўлган этник омиллар, табиблар томонидан ўтказилган маросимларнинг кўринишлари ва ҳакимларнинг касбий маданиятига оид маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида 2012–2014 йилларда бажарилган Ф1-ХТ-01-17138 рақамли “Ўзбекларнинг замонавий қишлоғи: ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ва трансформацияларнинг этносоциологик таҳлили” номли амалий тадқиқот лойиҳасининг “Миндон халқ табобати” номли параграфини тайёрлашда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2018 йил 18 апрелдаги 3/1255-992-сон маълумотномаси). Ушбу нашр халқ табобатининг замонавий ўзбеклар ҳаётида тутган ўрни, табобат анъаналарининг маҳаллий кўринишларини илмий асосда ўрганиш ва табибларнинг жамиятдаги вазифасини таҳлил этишда методологик асос бўлиб хизмат қилган;

халқ табобати анъаналарининг мистик ва эмпирик турлари, табиблар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш ҳамда замонавий ўзбекларнинг табибларга бўлган муносабати билан боғлиқ хулосалар асосида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида 2015–2017 йилларда бажарилган ФА-А1-ГО25ПВ-2014-0911000555 рақамли “Ўзбеклар: этник тарих, маданият ва анъаналар” номли лойиҳанинг “Ўзбекларнинг табобат анъаналари” бўлимини тайёрлашда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2018 йил 18 апрелдаги 3/1255-992-сон маълумотномаси). Татбиқ этилган натижалар ўзбек халқининг табиблар ва табобат анъаналарига бўлган муносабати, табобатнинг ҳуқуқий мақоми, халқ табобатининг замонавий тиббиёт билан ўзаро интеграциясини этнографик аспектда ўрганишга ёрдам берган;

ўзбек халқ табобати тарихи, тараққиётига доир илмий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Dunyo bo`ylab” телеканали билан ҳамкорликда “Бир ашё тарихи” номли кўрсатувни тайёрлашда фойдаланилган (“Dunyo bo‘ylab” телеканали ДУКнинг 2018 йил 12 мартдаги 08-14-134-сон маълумотномаси). Таклиф этилган ғоялар халқ табобати анъаналарининг тарихини илмий асосда ўрганиш ва уни кенг жамоатчиликка етказишда манбавий асос бўлиб хизмат қилган.