OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Усмонов Муртоз Шодиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 iyun 2018

Усмонов Муртоз Шодиевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Усмонов Муртоз Шодиевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар:

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Жанубий Ўзбекистон қўнғиротлари (XIX аср охири – ХХ асрнинг биринчи ярми, тарихий-этнологик таҳлил)”, 07.00.07–Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2017.1.PhD/Tar65.

Илмий раҳбар: Бўриев Очил, тарих фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти. DSc.06.01.2018.Tar.56.01.

Расмий оппонентлар: Абдуллаев Улуғбек Сайданович, тарих фанлари доктори; Турсунов Сайфулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: XIX аср охири – ХХ асрнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида яшовчи қўнғиротларнинг моддий ва номоддий маданияти, этник идентиклигидаги трансформацион жараёнларни этнологик аспектда очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

XIX аср охири ХХ асрнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг жанубий минтақаларида яшаган қўнғиротлар шажара (генеалогия)си тузилган  ва у ички кичик бўлимлар (тира, тўпор, тўп, ота, даҳа)дан ташкил топганлиги аниқланган;

қўнғиротларнинг минтақага жойлашуви сўнгги ўрта асрларда этномаданий алоқалар ва хўжалик ҳаёти билан боғлиқ тарзда юз берганлиги ҳамда иқтисодий, маданий жараёнлар таъсирида ўтроқ турмуш тарзига интенсив тарзда ўтиб, хўжалик юритиш маданияти трансформацияга учраганлиги этнологик  материаллар асосида далилланган;

қўнғиротлар анъанавий хўжалик машғулоти (чорвачилик ва деҳқончилик)даги этнолокал кўринишлар ҳамда уй ҳунармандчилиги (ярим натурал)даги этник хусусиятлар ва иноэтник таъсирлар очиб берилган.

Сурхондарё-Қашқадарё достончилик мактаби (ёпиқ овозда, дўмбира чолғуси жўрлигида куйлаш) ва бахшичилик анъаналари жаҳон номоддий маданий меросининг дурдонаси эканлиги асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

XIX аср охири – ХХ асрнинг биринчи ярмида  жанубий Ўзбекистон қўнғиротлар этнографиясини  тарихий-этнологик аспектда ўрганиш натижалари асосида:

Ўзбекистоннинг жанубий минтақаларида яшовчи қўнғиротлар этнографияси, хўжалиги, анъанавий турмуш тарзи, номоддий ва моддий  маданиятига бағишланган илмий хулосалардан Тарих институтида 2015–2017 йилларда бажарилган ФА-А1-ГО25ПВ-2014-0911000555 рақамли “Ўзбеклар: этник тарих, маданият ва анъаналар” номли лойиҳада “XIX аср охири XX аср бошларида ўзбеклар: этник ва маданий жараёнлар” ва “Ўзбекларнинг хўжалик-иқтисодий хаётида чорвачилик” бўлимларини ёзишда фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2018 йил 2 июндаги 3/1355-994-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши анъанавий хўжалик машғулоти (чорвачилик ва деҳқончилик)даги этнолокал кўринишлар ҳамда уй ҳунармандчилиги (ярим натурал)даги этник хусусиятлари ва иноэтник таъсирлари натижасида хўжалик анъаналарининг минтақавий кўринишларини очиб беришга хизмат  қилган;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги “2010–2020 йилларда номоддий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраб-авайлаш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастури тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги маданий-маърифий муассасалар ва номоддий маданий меросни ривожлантириш шўъбасида ўзбек халқининг бой миллий анъаналари, номоддий маданий мероси, миллий ўзликни англаш жараёнида этносларнинг тутган ўрнига доир услубий кўрсатмалар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 9 мартдаги 02/09-338-18-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланиши Ўзбекистоннинг моддий ва номоддий маданий меросини кенг тарғиб қилиш ҳамда мамлакатимизнинг жанубий минтақаларида этнотуризмни ривожлантириш имконини берган.

Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда мазкур Марказнинг 2018 йилги режаси 7-банди “Миллий қадриятларимизни тиклаш, барҳаёт урф-одатларимизга беписандлик иллатларига барҳам бериш мақсадида “Тарих ва замон”, “Анъана – қадрият – урф-одат” тамойили асосида урф-одат ва анъаналаримизнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш”да фойдаланилди (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 1 мартдаги 02/09-338-18-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши Ўзбекистоннинг жанубий ҳудуди этник манзараси, турли тарихий даврларда кечган этномаданий жараёнлар ва миллий қадриятлар тарихига оид илмий билимларни бойитишга ёрдам берган.