OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Жумаев Расул Ахматовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 iyun 2018

Жумаев Расул Ахматовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Жумаев Расул Ахматовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсимликлар биоценозида in vitro муҳитида етиштирилган энтомофаглар хўжайин-паразит муносабатларининг шаклланиши», 06.01.09–Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.DSc/Qx92.

Илмий маслаҳатчи: Сулаймонов Ботир Абдушукирович, биология фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Махмудходжаев Нажмиддин Мавлянходжаевич, биология фанлари доктори, профессор; Аманов Шуҳрат Бахтиёрович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Юсупова Махпуза Нумоновна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Зоология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: in vitro усулида кўпайтирилган паразит энтомофагларни (Trichogrammatidae, Braconidae) ғўза, сабзавот ва дон-дуккакли экинлар агробиоценозида Lepidoptera туркуми вакилларининг миқдорини бошқаришдаги аҳамиятини баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор барг ўровчи ва тангақанотлиларнинг самарали паразит-энтомофаглари ҳисобланган Hymenoptera туркумининг Pteromalidae, Eulophidae, ва Ichneumonidaeоилаларига мансуб Callitula Spinola, Chrysocharis sp ваDiadegmaarmillataянги турлари аниқланган;

ўта хавфли бўлган ўсимлик зараркунандаларини паразит-энтомофаглари учун янги сунъий озуқа муҳитлари яратилган;

in vitro муҳитида яратилган Trichogrammatidae ва Braconidae оила вакилларининг ривожланиш назарияси яратилган;

паразит-энтомофагларни in vitro муҳитида кўпайтиришда энг мақбул иқлим шароити ва сунъий озуқа муҳитларини сақлашнинг ўзгармас қонуниятлари ишлаб чиқилган;

ўсимликлар биоценозида in vitro усулида кўпайтирилган паразит-энтомофагларни табиий популяция билан ўзаро муносабати ва хўжайин-паразит мувозанати ҳамда улар сонини бошқаришнинг концепсияси ишлаб чиқилган;

Lepidoptera туркуми вакилларига қарши in vitro усулида кўпайтирилган паразит-энтомофаглардан қисқа муддатларда,  ресурстежамкор, юқори самара олиш имкониятлари исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўсимликлар биоценозида in vitro муҳитида етиштирилган энтомофаглар хўжаин-паразит муносабатларининг шаклланиши бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

паразит-энтомофагларни in vitro усулида кўпайтириш технологияси (Triсhogramma pintoi, Trichogramma evanescens, Trichogramma chilonis,  Bracon hebetorBracon juglandis) Тошкент вилоятининг «Бўстон биоҳимоя» биолабораториясига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 майдаги 02/023-107-сон маълумотномаси). Натижада мавсумда қисқа муддатда энтомофагларни  ялпи ишлаб чиқариш, энтомофагларни ташиш ва қўллаш, ишчи кучи ва сарф материаллари 3-4 баробар тежалган;

паразит энтомофагларни in vitro муҳитида кўпайтиришда ишлаб чиқилган сунъий озиқаларнинг таркибий қисмларини тайёрлаш, паразит энтомофагларни кўпайтириш технологияси АҚШнинг «Michigan State University»нинг (Memorandum, 31.10.2017) илмий лабораториясига, Покистон «Pakistan Entomological Institut»нинг (Memorandum, 07.09.2017) ўсимликлар ҳимояси лабораториясига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 майдаги 02/023-107-сон маълумотномаси). Натижада in vitro илмий лабораториялар ташкил этилган, паразит энтомофагларни кўпайтиришнинг самарадорлиги 4-5 баробар ортган, ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш такомиллаштирилган;

бракон паразитини in vitro усулида кўпайтириш технологиясини Мичиган давлат университети олимлари билан икки томонлама ҳамкорлик шартнома доирасида Мичиган давлат университети лабораториясига жорий этилган (Declaration for Collaboration 25.05.2018, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 майдаги 02/023-107-сон маълумотномаси). Натижада in vitro илмий лабораториялар ташкил этилган, паразит энтомофагларни кўпайтиришнинг самарадорлиги 4-5 баробар ортган, ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш такомиллаштирилган;

энтомофагларни in vitro усулида кўпайтириш ва сунъий озуқа тайёрлаш технологияси Россиянинг Волгоград давлат аграр университетида боғдорчилик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси лабораториясида (Договор о сотрудничестве с сфере научно-исследовательской деятельности 14.04.2018// Перечен направлений сотрудничества № 5;12) жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 май 02/023-107-сон маълумотномаси). Натижада Волгоград давлат аграр университетида in vitro илмий лабораторияси ташкил этилган, унда паразит энтомофагларни кўпайтириш йўлга қўйилган, ўсимликларни биологик ҳимоя қилишни такомиллаштириш ҳисобига самарадорлик 4-5 баробар ортган;

in vitro усулида кўпайтирилган паразит-энтомофаг (Triсhogramma pintoi, Trichogramma evanescens, Trichogramma chilonis, Bracon hebetor, Bracon juglandis) авлодлари экинларнинг зараркунандаларига қарши Тошкент, Сирдарё вилоятлари ғўза, сабзавот, маккажўхори, дон-дуккакли экинлардаги Lepidoptera туркуми вакилларига қарши курашда 524,6 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 майдаги 02/023-107-сон маълумотномаси). Натижада трихограмманинг ғўза тунламига қарши 68,5%ни, бракон турларида эса 75,8% биологик самарадорликни ташкил этган;

in vitro усулида кўпайтирилган паразит-энтомофагларни Lepidoptera туркуми вакилларининг карантин зараркунанда турларига қарши қўллаш технологияси жорий этилган (Ўсимликлар карантини давлат инспексиясининг Ўсимликлар карантини илмий марказининг 2018 йил 29 майдаги 463-33-сон маълумотномаси). Натижада карантин зараркунандаларга қарши курашиш сарф-харажатларини 2-3 маротабага тежаш ҳамда улар миқдорини бошқариш имкониятини берган.