OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Файзиев Хомитхоннинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 iyun 2018

Файзиев Хомитхоннинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Файзиев  Хомитхоннинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фосфогипс шламхонаси конструкциясини, ҳисобий асослаш усулини ва барпо этиш технологиясини такомиллаштириш», 05.09.06–Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/Т214.

Илмий маслаҳатчи: Маджидов Иномжон Урушевич, техника  фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02.

Расмий оппонентлар:  Гловацкий Олег Яковлевич, техника фанлари доктори, профессор; Салямова Клара Джаббаровна, техника фанлари доктори, профессор; Боходиров Азизбек Абдулазизович, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: фосфогипс шламхонаси конструкциясини, ҳисобий асослаш усулларини ва қурилиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

фосфогипснинг физик-механик ва динамик хоссаларини  ҳисобга олган ҳолда ундан шламхона ўровчи дамбалари материали сифатида фойдаланиш мумкинлиги асосланган;

шламхонадаги фильтрацияга қарши ва дренаж қурилмаларини ҳар хил конструкцияларида фосфогипсни фильтрация ва сувсизлантириш бўйича ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;

дренаж қурилмаларини фосфогипсдан ҳимоя қилувчи фильтри донодорлик таркибини танлаш услуби фосфогипсни алоҳида специфик хусусиятларини  ҳисобга олиб такомиллаштирилган;

шламхонанинг самарадорлиги ва фойдаланиш давридаги ишончлилигини таъминловчи фосфогипсни тўплаш усули асосланган ва дамбаларни баландлиги бўйича кўтариб қуриш схемалари такомиллаштирилган;

шламхонани фильтрацияга қарши мустаҳкамлигини ва дамбалар турғунлигини меъёрий миқдорда таъминлашни ҳисобга олиб, шламхона сув ташлаш ва дренаж қурилмаларини янги конструкцияси ишлаб чиқилган;

қурилиш районининг табиий иқлим шароитларини ва дамбалар қуришнинг технологик талабларини  ҳисобга олиб фосфогипсни натурада зичлаш тадқиқотлари натижасида, уни тўкиш, зичлаш  бўйича ҳисобий параметрлари  аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Фосфогипс шламхонаси конструкцияси, ҳисобий асослаш усуллари ва барпо этиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

шламхона сув ташлаш иншооти  конструкциясига  Интеллектуал мулк агентлиги  томонидан ихтирога патент олинган (“Шламхона картасидан сув олиб кетувчи қурилма”, №IAP 04513-2012 й.). Натижада сув қабул қилгич ва сув чиқарувчи қувурни ифлосланишидан ҳимоя қилишга эришиш ҳамда сув ўтувчи оралиқни шандорлар ёрдамида тўсишдаги қўлда бажариладиган ишларни амалга ошириш ва қувурни шламдан тозалаш ишларидан озод қилиш ҳисобига шламхонадан  фойдаланиш сарф-харажатларини 2-3 мартага камайтириш имкони яратилган;

шламхона сув ташлаш иншоотини конструкциясига  Интеллектуал мулк агентлиги  томонидан ихтирога патент олинган (“Шламхона картасидан сув олиб кетувчи қурилма”, №IAP 05481-2017 й.). Натижада сув ташлаш қурилмасида дренаж ҳимоясидан фойдаланишда сув қабул қилгич ва сув чиқарувчи қувурнинг ифлосланишини олдини олиш ҳисобига шламхонадан  фойдаланиш сарф-харажатларини 2-3 мартага камайтириш имкони яратилган;

шламхона ўровчи дамбалари такомиллаштирилган конструкцияси “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тасарруфига кирувчи “Самарқандкимё” АЖнинг I ва II навбатидаги фосфогипс шламхонасига жорий қилинган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2018 йил 17 январдаги 01/3-238/П-сон маълумотномаси). Натижада фосфогипсни қуруқ усулда тўпланган мавжуд уюмини янги қурилаётган шламхона 1 ва 2 секциялари орасидаги 400 м узунликдаги   қисми бўлувчи дамба сифатида қайта ишлов бермасдан сақлаб қолиш ва дамбанинг ҳажмини 424 м3 га камайтириш имконини яратган;

фосфогипс шламхонаси фильтрацияга қарши экранини такомиллаштирилган конструкцияси “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тасарруфига кирувчи “Самарқандкимё” АЖнинг I ва II навбатидаги фосфогипс шламхонасига жорий қилинган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2018 йил 17 январдаги 01/3-238/П-сон маълумотномаси). Натижада бўлувчи дамба тубидаги 58.1 м2майдондаги фильтрацияга қарши экраннинг яроқлилигини асосланган ҳолда сақлаб қолиш  имконини берган.