OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ибрагимов Илҳом Аҳроровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 iyun 2018

Ибрагимов Илҳом Аҳроровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ибрагимов Илҳом Аҳроровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сув оқими ростланган шароитда дарё ўзанининг гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш», 05.09.07–Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/T537.

Илмий раҳбар: [Исмагилов Хамидулла Абдурахманович], техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02.

Расмий оппонентлар: Базаров Дилшод Раимович, техника фанлари доктори, профессор; Икрамова Малика Рахимбердиевна, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: дарёнинг ростланган ўзани учун оқим ва ўзаннинг гидравлик параметрларига ростланган сув оқими таъсирини ҳисобга олган ҳолда дарё ўзанининг гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сув оқими ростланган шароитда ўзан ва оқимнинг гидравлик параметрларини (ўзаннинг кенглиги, эгрилик радиуси ва оқимнинг ўртача чуқурлиги) ҳисоблаш усуллари, сув сарфи, чўкиндиларнинг ўртача диаметри ўзаннинг нишаблигини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;

ростланган дарё ўзани учун ғадир-будурлик коэффициентини аниқлаш усули сув сарфига боғлиқ ҳолда такомиллаштирилган;

оқимнинг беқарор ҳаракати (узлуксизлик) тенгламасини ечиш асосида ростланган ўзаннинг узунлиги бўйича оқим чуқурлигининг ўзгариши аниқланган;

Амударёда сув оқими ростланган ўзанининг гидравлик параметрларини ҳисоблаш усуллари асосида сув ўтказиш қобилияти баҳоланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сув оқими ростланган шароитда дарё ўзанининг гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

Амударёнинг қуйи қисмида дарёнинг сув ўтказиш қобилиятини баҳолаш Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига кирувчи Қуйи-Амударё ИТҲБ, «Амударё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмасига қарашли гидротехник иншоотларда жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 9 мартдаги 02/30-152-сон маълумотномаси). Натижада Амударёнинг қуйи қисмида дарёнинг сув ўтказиш қобилиятини яхшилаш ва дарёдаги гидротехник иншоотларни хавфсиз ва самарали ишлашини таъминлаш имкони яратилган;

Амударё ростланган ўзанининг гидравлик параметрларини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усуллари Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Хоразмсувлойиҳа», «Қарамази-Қиличбай» ИТБга қарашли иншоотларда жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 9 мартдаги 02/30-152-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг дарё бўйи ҳудудларида ўзанни ростлаш ва қирғоқни ҳимоялаш ишлари олиб борилиб, дарё бўйида жойлашган аҳоли яшаш жойларида хавфсиз шароитлар яратиш ва экин ер майдонларида сув тошқинларининг олдини олиш имконияти яратилган;

сув омборининг қуйи қисмида ростланган ўзаннинг узунлиги бўйича оқим чуқурлигининг ўзгариши Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги «Хоразмсувлойиҳа», «Қарамази-Қиличбай» ИТБ ва Қуйи-Амударё ИТҲБга қарашли иншоотларда жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 9 мартдаги 02/30-152-сон маълумотномаси). Натижада тошқин пайтида сув омборидан чиқариладиган хавфсиз сув миқдорини ўрнатиш ва ўзаннинг узунлиги бўйича сув сатҳининг ўзгаришини олдиндан ҳисоблаш имкони яратилган.