OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Юлдошев Бахтиёр Шодмоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 iyun 2018

Юлдошев Бахтиёр Шодмоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Юлдошев Бахтиёр Шодмоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Грунтнинг намлигини ва ноэластик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформация ҳолатларини баҳолаш ва прогнозлаш усулларини ишлаб чиқиш», 05.09.06–Гидротехника ва мелиорация қурилиши, 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2PhD/T229.

Илмий раҳбар: Султанов Тахиржон Закирович, техника фанлари доктори, доцент; Мирсаидов Мирзиёд Мирсаидович, техника фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02 бир марталик ИК.

Расмий оппонентлар: Махмудов Илхом Эрназарович, техника фанлари доктори; Исмойилов Купаймурот, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: грунтнинг намлиги ва ноэластиклик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформация ҳолатларини баҳолаш ва прогнозлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

грунтнинг ноэластиклик хусусияти ва намлигини ҳисобга олган ҳолда турли таъсирларда грунтли тўғонларнинг умумлашган текис-деформацияланиш ҳолатини ифодаловчи математик модел ишлаб чиқилган;

грунтнинг эластик, қовушқоқ-эластиклик ва намлик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда умумлашган текис-деформацияланиш ҳолати учун грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформация ҳолатларини башорат қилиш ва баҳолашнинг усули ва алгоритми ишлаб чиқилган;

чекли элементлар усули асосида грунтли тўғонлар танасида намликни тарқалиш масаласининг сонли ечиш усули такомиллаштирилган;

грунт тўғонларнинг динамик ҳолатини баҳолаш усули тўғоннинг хусусий тебраниш шаклларини ёйиш ва грунтнинг қовушқоқ-эластиклик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;

грунтли тўғонларнинг умумлашган текис-деформацияланиш ҳолатини ифодаловчи математик моделлар асосида мавжуд Пачкамар, Зомин, Гиссарак тўғонларининг кучланганлик-деформация ҳолатлари ва мустаҳкамликларини  баҳолаш усули ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Грунтнинг намлигини ва ноэластик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда грунтли тўғонларнинг кучланганлик-деформация ҳолатларини баҳолаш ва прогнозлаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

грунтнинг ноэластиклик хусусияти ва намлигини ҳисобга олган ҳолда турли таъсирларда грунтли тўғонларнинг умумлашган текис-деформацияланиш ҳолатини ифодалаш учун ишлаб чиқилган математик модел, ҳисоблаш усули Тўпалонг сув омбори тўғони ва янги лойиҳаланаётган грунтли тўғонлар учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига кирувчи «Ўзсувлойиҳа» АЖда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 04/27-1285-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида грунтли тўғонларнинг мустаҳкамлигини сонли услубда баҳолаш имконини берган.

чекли элементлар усули асосида грунтли тўғонларни намликни тарқалиш масаласини такомиллаштирилган сонли ечиш усули Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига кирувчи «UZGIP» АЖга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 04/27-1285-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижа-сида ишлаб чиқилган сонли усул ва алгоритмлар математик ҳисоблаш ишларининг аниқлигини ошириш имконини берган.

грунтли тўғонларнинг умумлашган текис-деформацияланиш ҳолатини ифодаловчи математик моделлар асосида мавжуд Пачкамар, Зомин, Гиссарак тўғонларининг кучланганлик-деформация ҳолатлари ва мустаҳкамликларини  баҳолаш учун ишлаб чиқилган усул Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфига кирувчи «Ўзсувлойиҳа» АЖга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 21 ноябрдаги 04/27-1285-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ҳозирда фойдаланилаётган ва келгусида қурилиши режалаштирилган сув омборларнинг грунтли тўғонларини мустаҳкамлик ва устуворликка текшириш имконини берган.