OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдурахманов Хасан Адиловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
05 iyun 2018

Абдурахманов Хасан Адиловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдурахманов Хасан Адиловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мамлакатда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида сайлов қонунчилигини такомиллаштириш», 12.00.01–Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Yu30.

Илмий раҳбар: Маликова Гулчехра Рихсиходжаевна, юридик фанлар доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.27.06.2017.Yu.23.01.

Расмий оппонентлар: Мухамедов Ўткирбек Хазраткулович, юридик фанлар доктори профессор, Отахонов Фозилжон Ҳайдарович, юридик фанлар номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сайлов қонунчилиги ва тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

туманга бўйсунувчи шаҳар ҳокими туман ҳокими томонидан тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланишини белгилаш таклиф этилган;

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига сайловни ташкил этиш ва ўтказиш учун туман сайлов комиссияларини тузиш, сайлов округларининг сонини Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши томонидан белгилаш таклиф этилган;

халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлар ҳамда бошқа давлатлардан  кузатувчиларга мандатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан берилиши тўғрисидаги қоидани қонун даражасида мустаҳкамлаш мақсадга мувофиқлиги исботлаб берилган;

қамоқда сақлаш жойларида сайлов участкаларини тузиш ҳамда ушбу муассасаларда сақланаётган шахслар учун сайлов ҳуқуқларидан фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадга мувофиқлиги асослантирилган;

халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияларининг фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан амалга ошириш таклифи ишлаб чиқилган;

Марказий сайлов комиссияси қарорларининг ҳуқуқий табиати, уларни қабул қилиш, эълон қилиш ва кучга кириши тартибини қонун даражасида белгилаш таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сайлов қонунчилиги ва тизимини такомиллаштириш борасида ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:

туманга бўйсунувчи шаҳар ҳокими туман ҳокими томонидан тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланишини белгилаш тўғрисидаги таклиф «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддаси тўққизинчи қисмида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 23 мартдаги 03-08/300-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф вакиллик ҳокимиятининг ҳуқуқий ҳолатини янада мустаҳкамлашга, маҳаллий давлат ҳокимиятини демократик тарзда ташкил этишга хизмат қилган;

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига сайловни ташкил этиш ва ўтказиш учун туман сайлов комиссияларини тузиш, сайлов округларининг сонини Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши томонидан белгилаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ-439-сон «Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонуни 7-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 23 мартдаги 03-08/300-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф Тошкент шаҳар халқ депутатлари сайловларини демократик тарзда, халқаро стандарт ва илғор хорижий тажрибага мос ҳолда ташкил этиш ва ўтказишга хизмат қилган;

халқаро ташкилотлар ва ҳаракатлар ҳамда бошқа давлатлардан кузатувчиларга мандатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан берилиши тўғрисидаги қоидани қонун даражасида мустаҳкамлаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Қонуни асосида «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2017 йил 14 февралдаги 06-018/150-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф сайловларда халқаро кузатувчилар иштирокини таъминлашнинг аниқ механизм ва тартиб-таомилларини белгилашга хизмат қилган;

қамоқда сақлаш жойларида сайлов участкаларини тузиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Қонуни асосида «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 10 ва 11- моддаларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2017 йил 17 февралдаги 05/01-02/211-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф қамоқда сақлаш жойларида сақланаётган шахслар учун сайлов ҳуқуқини кафолатлаш механизмларини ишлаб чиқишга ҳисса қўшган;

халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияларининг фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан амалга оширилишини мустаҳкамлаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Қонуни билан «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонун 9-моддасини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 23 мартдаги 03-08/300-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ҳудудий сайлов комиссиялари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мамлакатда ягона сайлов амалиётини шакллантиришга ҳисса қўшган;

Марказий сайлов комиссияси қарорларининг ҳуқуқий табиати, уларни қабул қилиш, эълон қилиш ва кучга кириши тартибини қонун даражасида белгилаш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг  2018 йил 23 мартдаги 03-08/300-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалга оширилиши сайлов жараёнида қабул қилинаётган қарорларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга хизмат қилган;

участка сайлов комиссияси аъзоларининг сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича фаолиятини ташкил этиш, шунингдек сайловчиларнинг рўйхатини юритиш тартибини такомиллаштириш юзасидан таклифлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича участка сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом»нинг 15, 31 ва 32-бандларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2017 йил 13 мартдаги 77/3-сон далолатномаси ва 2018 йил 17 апрелдаги 184/3-сон маълумотномалар). Ушбу таклифлар фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қўшимча амалий механизмларини такомиллаштиришда, сайловчилар рўйхатининг холислиги ва изчил янгиланиб боришини таъминлашга хизмат қилган.