OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Реймова Зухра Абатбаевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
04 iyun 2018

Реймова Зухра Абатбаевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Реймова Зухра Абатбаевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари», 12.00.02–Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/Yu71.

Илмий маслаҳатчи: Рузметов Хайрулло Ибадуллаевич, юридик фанлар доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.27.06.2017.Yu.23.01.

Расмий оппонентлар: Турсунов Ахтам Саломович, юридик фанлар доктори, профессор; Мухамедов Ўткирбек Хазратқулович, юридик фанлар доктори, профессор; Pузиев Зафар Райимович, юридик фанлар доктори.

Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнингилмий янгилиги:

таркибида маҳаллалар ташкил қилинган посёлка, овул ва фуқаролар йиғинларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳалла фуқаролар йиғинларига бирлаштириш ва бўлиш йўли билан қайта ташкил қилиш ҳақидаги таклифи асосланган;

фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш ва ташкил этилиши тартиблари Қорақалпоғистон Республикаси қонуни билан тартибга солинишини киритиш асосланган;

туманлар ва шаҳарлар комиссиялари ва ишчи гуруҳи, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва маслаҳатчиларининг навбатдаги сайлови эълон қилинганидан кейин ўз фаолиятини тугатиш зарурияти асосланган;

Қорақалпоғистон Республикаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаши ва унинг ижрочи аппаратининг ташкилий тузилмасини ишлаб чиқишда ва тасдиқлашда, мувофиқлаштириш бўйича кенгашнинг ижрочи аппарати ходимларининг якуний сони бўйича тоифаланган минтақаларнинг рўйхатини аниқлашда ҳисобга олиниши ва қўлланиши асосланган;

Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўз вазифаларини амалга ошириш шакли, усулларини ва ваколатларини шакллантириш тартиби, тузилмаларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қорақалпоғистон Республикасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши, халқ депутатлари вилоят кенгашлари, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Республика кенгаши ва маҳалла фаолларининг таркибида маҳаллалар ташкил қилинган посёлка, овул ва фуқаролар йиғинларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳалла фуқаролар йиғинларига бирлаштириш ва бўлиш йўли билан қайта ташкил қилиш ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармонининг 5-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2017 йил 25 сентябрдаги 05/01-10-335-сон маълумотномаси). Бу ўзгартиришлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга, маҳалланинг аҳолига энг яқин тузилмасига айланишига, шунингдек, уларнинг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантиришга хизмат қилган;

фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказиш ва ташкил этилиши тартиблари Қорақалпоғистон Республикаси қонуни билан тартибга солиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда янги таҳрирда қабул қилинган «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Қонунини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2017 йил 25 сентябрдаги 05/01-10-335-сон маълумотномаси). Бу ўзгариш Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида сайловнинг ягона тизимини ўрнатиш имкон берган;

туман ва шаҳар комиссияларининг, шунингдек, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил қилиш ва ўтказишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳларнинг ваколатларига доимийлик мақомини бериш зарурияти тўрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 12 ва 14-моддаларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг 2017 йил 25 сентябрдаги 05/01-10-335-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ўтказишда самарадорликни оширишга хизмат қилган;

диссертация якунлари Қорақалпоғистон Республикаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаши ва унинг ижрочи аппаратининг ташкилий тузилмасини ишлаб чиқишда ва тасдиқлашда, мувофиқлаштириш бўйича кенгашнинг ижрочи аппарати ходимларининг якуний сони бўйича тоифаланган минтақаларнинг рўйхатини аниқлашда ҳисобга олинган ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сонли «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги Қарорида ўз ифодасини топган («Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон минтақавий бўлимининг 2017 йил 14 августдаги 01/0118-сон маълумотномаси). Бу тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кенгаш фаолиятининг уйғунлашувини ва самарасини оширишга хизмат қилган.