OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ярашев Қувондиқ Сафаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
04 iyun 2018

Ярашев Қувондиқ Сафаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ярашев Қувондиқ Сафаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурхондарё ботиғи парагенетик ландшафт комплекслари ва уларни геоэкологик районлаштириш», 11.00.01–Табиий география (география фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2017.3.PhD/G28.

Илмий раҳбар: Абдулқосимов Али, география фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.G.01.06.

Расмий оппонентлар: Нигматов Асқар Нигматуллаевич, география фанлари доктори, профессор; Боймирзаев Каримжон Мирзаахмедович, география фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давдат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхондарё ботиғининг геосистемаларини парагенетик принцип асосида геоэкологик районларга ажратиш ва геоэкологик вазиятни оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Сурхондарё ботиғи ландшафтлари парагенетик комплекслар эканлиги асосланган ва уларнинг ўрта масштабли карталари яратилган;

вилоятнинг қишлоқ хўжалик ва мелиоратив картасининг асоси бўлган  агроландшафтлар (геокимёвий) кадастри ишлаб чиқилган;

Сурхондарё ботиғи вужудга келган геоэкологик вазиятининг (қониқарли, мўътадил, ўртача, кескин) парагенетик ландшафтларини баҳолаш асосида геоэкологик районларга ажратилган;

ландшафт компонентларида аккумуляция бўлаётган кимёвий бирикмалар ва техноген чиқиндиларнинг инсон саломатлигига таъсири парагенетик алоқадорликда аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Сурхондарё ботиғи парагенетик ландшафт комплекслари ва уларни геоэкологик районлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

Сурхондарё ботиғи парагенетик ландшафт комплексларини шакллантирувчи омилларга доир асосланган маълумотлар вилоят ер ресурсларидан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 3 мартдаги 02-02-1686-сон маълумотномаси). Натижада вилоят табиат комплекслари картасини яратиш ва ботиқ ҳудудидаги ер ресурсларидан илмий асосда самарали фойдаланиш имконини берган;

парагенетик ландшафт комплекслари структурасига доир дала-тадқиқот маълумотлари ва яратилган карталар вилоят қишлоқ хўжалик ерларини баҳолашда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 3 мартдаги 02-02-1686-сон маълумотномаси). Натижада агроландшафтлар кадастри ишлаб чиқилган, шунингдек вилоятни қишлоқ хўжалик ва мелиоратив карталарини яратиш имконини берган;

Сурхондарё ботиғида вужудга келган геоэкологик вазиятни баҳолаш, геоэкологик районлаштириш ҳамда геоэкологик вазиятларни оптималлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 0121/515-сон маълумотномаси). Натижада Сурхондарё вилоятининг санитар-гигиеник ҳолатини янада аниқроқ баҳолаш имконини берган;

ландшафт компонентларида аккумуляция бўлаётган кимёвий бирикмалар ва техноген чиқиндиларнинг инсон саломатлигига таъсирини аниқлашдаги натижалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 0121/515-сон маълумотномаси). Натижада Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимини 2017-2021 йилларда ривожлантириш стратегиясини такомиллаштириш имконини берган.