OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абриев Рузиқул Буроновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 iyun 2018

Абриев Рузиқул Буроновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абриев Рузиқул Буроновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар:

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда тарихий-меъморий обидаларни таъмирлаш ва қайта тиклаш тарихи (Зарафшон воҳаси мисолида)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2017.2.PhD/Tar118.

Илмий раҳбар: Хасанов Бахтиёр Вахапович, тарих фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тарих институти, DSc.06.01.2018.Tar.56.01.

Расмий оппонентлар:Муртазаева Раҳбар Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор; Аҳмедов Муҳаммад Қосимович, архитектура доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Зарафшон воҳасидаги VIII–XIX асрларда қурилган ва ҳозирги кунга қадар етиб келган меъморий обидаларни 1991–2011 йилларда сақлаш, таъмирлаш ва қайта тиклаш амалиётини таҳлил қилиш ва тизимли равишда очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

Ўзбекистонда меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ва қайта тиклашнинг Моворауннаҳр, Фарғона ва Хоразм мактаблари замирида замонавий  илмий, меъморий-услубий асосларга эга ва  жаҳон цивилизациясида ўзига хос миллий – “Ўзбек миллий мактаби”га асос солинганлиги ёритиб берилган;

маданий меърос объектларини  давлат томонидан муҳофазалаш тўлиқ амалга оширилиши юзасидан  шаҳарлар бош режалари ишлаб чиқилишида илк бор  халқ меъморчилиги қадриятлари паспортлаштирилгани, тарихий архитектура  ёдгорликлари  таркибига  киритилган  ноёб турар жой объектлари буйича батафсил тархлар тузилгани, типик ва антиқа турар жойлар давлат ҳимоясига олинишига тавсияномалар ишлаб  чиқила  бошланганлиги манбалар асосида ёритилган;

маданий меърос объектларига, жумладан Зарафшон воҳасининг меъморий ёдгорликларини таъмирлашга уларнинг илк тарихий қиёфасини сақлаган ҳолда ёндошилганлиги ҳамда Самарқанд ва Бухоро  шаҳарлари тарихий марказларининг  дахилсизлигини таъминлашда  «махсус чизиқ»  амалиётидан фойдаланилгани тарихий далиллар асосида очиб берилган;

Россия империяси томонидан Ўрта Осиё босиб олинганидан сўнг  ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб мамлакатимиз худудига меъморий ёдгорликларни таъмирлашнинг Европача муҳандислик консервацияси ва контрофорс усулларининг кириб келганлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тарихий-меъморий обидаларни таъмирлаш ва қайта тиклаш тарихи тадқиқоти давомида олинган илмий натижалар асосида:

Зарафшон воҳасида тарихий меъморий обидаларни таъмирлаш ва қайта тиклаш тарихига оид илмий натижалардан Самарқанд Давлат бирлашган тарихий-меъморий ва бадиий музей-қўриқхонасининг “Мустақиллик экспозицияси”ни шунингдек тегишли бўлимларни илмий-услубий материаллар билан бойитишда фойдаланилган (Маданият вазирлигининг 2018 йил 8 январдаги 01-11-08-87-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши меъморий ёдгорликлар тарихини ўрганишга,ёш авлодни маданий меъросга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилган;

Зарафшон воҳаси тарихий шаҳарлари мисолида замонавий шаҳарсозлик амалиёти буйича олинган  натижаларидан 2012-2016 йилларда бажарилган Ф1-ФА-0-11986  рақамли “Ўзбекистон шаҳарлари тарихи: анъаналар, урбанизация ва трансформация жараёнлари (энг қадимдан ҳозиргача)” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 28 декабрдаги 13-93-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Ўзбекистонда халқаро туризмнинг ривожланишига ҳамда қадимги шаҳарсозлик анъаналарини сақлаган ҳолда замонавий шаҳарсозликни модернизациялаш стратегияси бўйича илмий билимларни ривожлантириш имконини берган;

Зарафшон воҳаси меъморий ёдгорликларини сақлаш, таъмирлаш амалиётига оид илмий натижалариданЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатоғон қурбонлари хотираси давлат музейининг “Мустақиллик йилларида тарихий адолатнинг тикланиши, қатоғон қурбонлари хотирасининг абадийлаштирилиши, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва ривожлантириш йўлида амалга оширилган тарихий ишлар (1991 йилдан кейинги давр)” номли 10-бўлим экспозициясини бойитишда  фойдаланилган (Қатоғон қурбонлари хотираси давлат музейининг 118-25-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши мустақиллик йилларида бу соҳада амалга оширилган ишлар ҳақида музейга ташриф буюурувчиларга зарур маълумотларни бериш, шу билан бирга фуқароларимиз, ёшларимизда тарихий-меъморий обидаларга ҳурмат туйғуларини кучайтиришдек муҳим вазифани бажаришга ёрдам берган.