OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Махмудова Гулжахон Нематджоновнанинг фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 iyun 2018

Махмудова Гулжахон Нематджоновнанинг фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Махмудова Гулжахон Нематджоновнанинг

фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётни модернизациялаш моделларининг назарий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.01–Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Iqt6.

Илмий маслаҳатчи: Вахабов Абдураҳим Васиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Набиев Элшод Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хасанов Рустам Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Расулов Тўлқин Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий иқтисодиётни модернизациялаш моделларининг назарий асосларини янада такомиллаштириш ва уни амалиётда қўллаш механизми самарадорлигини оширишга қаратилган тизимли илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

иқтисодиётни модернизациялаш категориясига ишлаб чиқариш омилларини такомиллаштириш асосида иқтисодиёт тармоқларида барқарор ўсиш суръатларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидан иборат узлуксиз жараён сифатидаги тавсифи ишлаб чиқилган ва иқтисодиётни модернизациялаш категорияси таърифи такомиллаштирилган;

иқтисодиётни модернизациялаш жараёнига таъсир этувчи жамғариш нормаси, ялпи талаб, суғурта жамғармалари ҳажми, хорижий инвестициялар, технологиялар импорти, мамлакат экспорт салоҳияти, халқаро кредитлар каби омилларни тавсифлаш ва таснифлаш тўғрисидаги услубий тавсиялар ишлаб чиқилган;

иқтисодиётни модернизациялаш моделларининг модернизация лойиҳаси давомийлиги муддати, давлатнинг ўрни каби фарқланиш мезонларини ҳаракатлантирувчи кучлари асосида баҳолаш услубияти аниқланган;

миллий иқтисодиётни модернизациялашнинг дастурини самарали амалга ошириш учун ялпи инвестиция нормаси камида 25-35% бўлиши зарурлиги тўғрисидаги таклиф асосланган;

Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизациялаш дастурининг таркиби, устувор йўналишлари ва уни амалга ошириш муддати 20-30 йилни ташкил этиш таклифи ишлаб чиқилган.

III. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Иқтисодиётни модернизациялаш моделларининг назарий асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

иқтисодиётни модернизациялаш категорияси таърифига такомиллашган назарий ёндашув, иқтисодиётни модернизациялашнинг ижтимоий тамойиллари, хусусиятлари, омиллари, ҳаракатлантирувчи кучлари тўғрисидаги таклифи ва фарқланиш мезонларини асосланиши Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институтининг амалий фаолиятида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институтининг 2017 йил 14 декабрдаги 01/06-670-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиғи миллий иқтисодиётни модернизациялашнинг концептуал асосларини такомиллаштириш ва амалга оширишнинг устувор йўналишларини аниқлаш имконини берган;

иқтисодиётни модернизациялаш жараёнига таъсир этувчи эндоген ва экзоген омилларни тавсифлаш ва таснифлаш тўғрисидаги услубий тавсиялар ЎзР ВМнинг 2017 йил 11 майдаги 526-ф-сонли Фармойиши 8-иловаси “2018 йилнинг асосий макроиқтисодий прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва инвестицион дастурларини шакллантириш бўйича методологик қўлланма”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 10 апрелдаги ММ-3-1/20-72-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш иқтисодиётни етакчи тармоқларини модернизациялаш ва таркибий ўзгаришлар дастурларини шакллантиришнинг методологик асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;

миллий иқтисодиётни модернизациялаш моделларининг фарқланиш мезонларини ҳаракатлантирувчи кучлар асосида баҳолаш методикаси ЎзР ВМнинг 2017 йил 11 майдаги 526-ф-сонли Фармойиши 8-иловаси “2018 йилнинг асосий макроиқтисодий прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва инвестицион дастурларини шакллантириш бўйича методологик қўлланма”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 10 апрелдаги ММ-3-1/20-72-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга қўлланилиши асосида миллий иқтисодиётнинг етакчи соҳа ва тармоқларини модернизациялашнинг мақсадли давлат дастурлари шакллантиришни методологик асослари ва амалга ошириш механизмини такомиллаштириш имконини берган;

миллий иқтисодиётни модернизациялашнинг дастурини самарали амалга ошириш учун ялпи инвестиция нормаси камида 25-35% бўлиши зарурлиги тўғрисидаги амалий таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги амалиётида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 12 сентябрдаги ММ-3-2/20-328-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан Ўзбекистонни 2030 йилгача бўлган муддатга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепциясининг муқобил прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган;

ривожланган мамлакатларда амалга оширилган миллий иқтисодиётни модернизациялаш дастурларини қиёсий таҳлил этиш асосида Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизациялаш дастурининг таркиби, устувор йўналишлари ва уни амалга ошириш муддати 20-30 йилни ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган муддатга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш концепцияси”нинг прогноз кўрсаткичлари  ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 12 сентябрдаги ММ-3-2/20-328-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши миллий иқтисодиётни модернизациялаш стратегиясини муваффақиятли амалга ошириш, мамлакат иқтисодий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини тўла янгилаш имконини берган.