OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Савранова Татьяна Николаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 iyun 2018

Савранова Татьяна Николаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Савранова Татьяна Николаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Неоваскуляр глаукома беморларида ксеноколлаген дренаж имплантацияси билан  чуқур склерэктомия жарроҳлигининг самарадорлигини баҳолаш», 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib45.

Илмий раҳбар: Каримова Муяссар Хамитовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Кожухов Арсений Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Юсупов Амин Азизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Академик Авдалбекян С.Х. номидаги Соғлиқни сақлаш миллий институти (Арманистон Республикаси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: неоваскуляр глаукомани ксеноколлаген дренаж қўллаш билан жарроҳлик даволаш усулини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини баҳолашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

беморлар ёши, жинси ва олдинги даволанишнинг самараси хақидаги маълумотлар инобатга олинган ҳолда НВГ этиологик омиллари, ривожланиш муддатлари ва касаллик кечиши хусусиятлари аниқланган;

НВГда тезкор прогрессивланиш, кучли оғриқлар бўлиши, кўз ички суюқлиги (КИС) оқими сусайиши, гипотензив терапиянинг ва аввалги жарроҳлик амалиётларнинг самарасизлиги аниқланган;

илк бор НВГ даволашда чуқур склерэктомия ҳамда ЧСЭда КДИ яқин ва узоқ муддатли натижаларининг қиёсий баҳоси анъанавий усулнинг клиник самараси пастлиги кўрсатилган;

илк бор НВГ даволашда ЧСЭда КДИ ўтказилгандан сўнг УБМ усулида дренаж функциясига жавобгар ҳар бир тузилманинг морфологик таркиби аниқланган;

НВГ беморларда  ЧСЭ билан КДИ жарроҳликдан сўнг клиник ва УБМ текширувлари асосида стабил гипотензив натижа ва жарроҳлик соҳасида ортиқча чандиқланишнинг олдини олиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Неоваскуляр глаукома беморларида ксеноколлаген дренаж имплантацияси билан чуқур склерэктомия жарроҳлигининг самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:

«Неоваскуляр глаукома беморларида ксеноколлаген дренаж имплантацияси билан чуқур склерэктомия самарадорлиги» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 26 октябрдаги 8н-д/137-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма неоваскуляр глаукомали беморларни кузатиш, жарроҳликдан олдинги тайёргарлик, жарроҳлик вақтидаги ва ундан кейинги  керакли тактикаларни қўллаш ҳамда операциядан кейинги асоратлар миқдорини камайтиришга хизмат қилган;

«Чуқур склерэктомия усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 04436, 12.04.2011й.). Мазкур патент неоваскуляр глаукоманинг чуқур склерэктомия жарроҳлик амалиётида ксеноколлаген дренаж имплантацияси кўриш функцияларининг бир меъёрда бўлишига ва гипотензив терапиянинг интенсивлигини пасайишига имкон берган;

неоваскуляр глаукома беморларида ксеноколлаген дренаж имплантацияси билан чуқур склерэктомия жарроҳлигини қўллаш бўйича тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, РИКМИАМ Урганч филиали ва Андижон вилоят Офтальмология касалхонаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 5 майдаги 8 н-з/71-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатини ошириш, НВГ беморларида юқори маълумотли ташхислаш ҳамда ЧСЭда КДИ операциядан кейинги асоратларни камайтириш, беморни эрта фаоллаштириш ва шифохонада даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка имкон яратган.