OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Неъматов Бобирбек Илҳомжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 iyun 2018

Неъматов Бобирбек Илҳомжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Неъматов Бобирбек Илҳомжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари шуғулланувчиларини ғовлар оша югуриш техникасига ўргатиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped454.

Илмий раҳбар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.

Расмий оппонентлар: Усмонходжаев Таълат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Солиев Ҳамидулло Ҳошимжонович, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: 10–12 ёшли енгил атлетикачиларни ғовлар оша югуриш техникаси элементларига ўргатиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи 10-12 ёшли болаларни ғовлар оша югуриш техникаси элементларига ўргатишда ностан­дарт йиғма ғов яратилган;

ўсмир енгил атлетикачиларни ғовлар оша югуриш техникаси элементларига ўргатишда уларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини инобатга олган ҳолда ғовлар баландлиги ва ғовлар орасидаги оптимал ўлчамалари аниқланган;

10-12 ёшли болаларни ғовлар оша югуриш техникаси элементларига ўргатишда яратилган ностандарт йиғма ғовдан фойдаланиш шуғулланувчиларнинг жисмоний ҳолати, фаоллиги ва кайфиятига ижобий таъсири педагогик тажрибада исботланган;

болалар-ўсмирлар спорт мактабларида бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулла­нувчи ўсмир ёшдаги болаларнинг ғовлар оша югуриш техникаси элементларига ўргатиш методикаси такомиллаштиришган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчиларини ғовлар оша югуриш техникаси элементларига ўргатиш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва методологик ҳамда амалий таклифлар асосида:

Наманган шаҳридаги ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия ўринбосар­лари спорт мактаби ўқув-машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 01-07-0889-сон маълумотномаси). Натижада ғовлар оша югуриш техника элементларига ўргатишда шуғулланувчиларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини инобатга олган ҳолда ғовлар баландлиги (50-60 см) ва махсус машқларни бажаришда ғовлар орасидаги масофанинг (6,0–7,5 метр) оптимал ўлчамларини аниқлашга эришилган;

яратилган енгил, йиғма ғовлар ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия ўринбосарлари спорт мактаби енгил атлетика ўқув-машғулотларига жорий қилинган (Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 01-07-0889-сон маълумотномаси). Натижада 10-12 ёшли енгил атлетикачиларда ғовга “ҳужум қилиш” 26,6%га, ғовдан “ошиб ўтиш” 38,2%га, “ерга қўниш” 29%га яхшиланиб, ғовлар оша югуриш техникаси элементлари оқилона ўзлаштирилишига хизмат қилган;

10-12 ёшли болалар учун уларнинг ёши, жинси ва жисмоний тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда яратилган енгил йиғма ғовлари Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” болалар-ўсмирлар спорт мактабида енгил атлетика ўқув-машғулотларига жорий қилинган (Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 01-07-0889-сон маълумотномаси). Натижада ёш енгил атлетикачиларнинг ғовлар оша югуриш техникаси элементларини ўргатишда махсус жисмоний сифатларни ривожлантириш натижасида ўқув-машғулотлари жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;

ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия ўринбо­сарлари спорт мактабида бошланғич тайёргарлик босиқичида шуғулланувчи ўсмир енгил атлетикачиларнинг ўқув-машғулотлари жараёнига такомиллаштирилган методика жорий этилган (Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 01-07-0889-сон маълумотномаси). Натижада 10-12 ёшли енгил атлетикачиларнинг тезкор-куч сифатларини 17-19%га, тезлик сифатини 12-13% га, координацион қобилиятларини 23-25%га ўсишига эришилган.