OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Артиқов Аскар Акбаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 iyun 2018

Артиқов Аскар Акбаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Артиқов Аскар Акбаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малакали футболчиларда техник усулларнинг мақсадли аниқлигини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped289.

Илмий раҳбар: Абдиев Абдулла Носирович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.

Расмий оппонентлар: Ханкельдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Акрамов Жасур Анварович, педагогика фанлари номзоди, профессор.

Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: малакали футболчиларда техник усулларнинг мақсадли аниқлигини такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

малакали футболчиларнинг машғулотлари жараёнида техник усулларнинг мақсадли аниқлигини такомиллаштириш бўйича ихтисослаштирилган машқлар ҳажми аниқланган;

техник усулларнинг мақсадли аниқлигини такомиллаштиришга йўналтирилган ихтисослаштирилган машқлардан фойдаланиш ҳамда уларни машғулотлар жараёнида бажариш шароитларини мусобақа ўйин талабларига мувофиқлаштириш самарадорлиги аниқланган;

футболчилар техник усулларининг мақсадли аниқлиги турли даражадаги ўйинларда аниқланган;

юқори малакали футболчиларда техник усулларнинг мақсадли аниқлигини такомиллаштириш методикаси ишлаб чиқилган ва асосланган.  

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Малакали футболчиларда техник усулларнинг мақсадли аниқлигини такомиллаш­тириш методикаси бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:

“Локомотив” жамоасининг тайёргарлик жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 01-07-08-577-сон маълумот-номаси). Натижада  “тўпни олиб қўйиш”  техник усулининг аниқлиги 18,2% га; ўйин жараёнидаги “эгаллаб олиш” техник усули 26,6% га; “ҳаводаги яккакурашлар” 27,9%; дарвозага зарба бериш усулида эса 25,7% га ўсган.

“Бунёдкор” ёшлар жамоасининг ўқув-машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 01-07-08-577-сон маълумотномаси). Натижада ўйин усулларининг аниқлиги 72,3% га, аниқ тўп узатишлар 24,5% га, жарима майдони ташқарисидан дарвозага зарба беришда 27,9% га яхшиланишига хизмат қилган;

 “Пахтакор” ёшлар жамоасининг тайёргарлигига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 01-07-08-577-сон маълумот-номаси). Натижада юқори тезликда тўпни аниқ узатиш усули 7,3% га, юқори тезликда ҳаракатланаётган шеригига аниқ тўп узатиш эса 14,6% га, юқори тезликда ҳаракатланаётиб худди шундай тезликда ҳаракатланаётган шеригига тўпни узатиш 10,4% га ошган;

Ўзбекистон “U-23” терма жамоаси ўқув-машғуотлар жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 01-07-08-577-сон маълумотномаси). Натижада “конструкциялайдиган” аниқ узатмалар 15,9% га, “босиб ўтадиган” узатмалар 19,6% га, “ўткир”  узатмалар 12,9% га, “тўпни эгаллаб олиш” 26,7% га ва дарвозага “зарбалар” 20,4% га ўсишига хизмат қилган.