OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Исломова Саидахон Турғуновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
01 iyun 2018

Исломова Саидахон Турғуновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Исломова Саидахон Турғуновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лок-бўёқ маҳсулотларини товарлар номенклатураси асосида синфлашнинг баъзи бир масалалари», 02.00.09–Товарлар кимёси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т251.

Илмий раҳбар: Хамракулов Гафуржан, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.28.03.2018.К/Т.04.02.

Расмий оппонентлар: Каримқулов Қурбонқул Мавлянқулович, техника фанлари доктори, профессор; Тураев Шавкат Абдикаюмович, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: автомобиль ва индустриаллок-бўёқ маҳсулотларини уларнинг кимёвий таркибига кўра уйғунлашган тизим асосида миллий товарлар номенклатурасини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор лок-бўёқ маҳсулотларининг кимёвий таркибидан келиб чиққан ҳолда амалдаги товар кодларига қўшимча тарзда киритилган товар кодлари учун уларнинг кимёвий тузилиши ва таркиби асосида изоҳлар тавсифи берилган;

лок-бўёқ маҳсулоти турлари учун товар кодларини смола миқдори, ранг берувчи моддалар ва эритувчилар табиати ҳамда таркибидаги бошқа кимёвий моддаларнинг миқдори асосида белгилашнинг физик-кимёвий усули ишлаб чиқилган;

лок-бўёқ маҳсулотларининг товар ҳолатини белгиловчи органолептик ва физик-кимёвий кўрсаткичларига мувофиқ мазкур маҳсулотларнинг код рақамларини уларнинг зичлиги асосида белгилаш аниқланган;

лок-бўёқ маҳсулотларининг код рақамларини аниқлашда ҳужжатларга асосланган услубиятдан тубдан фарқ қилган ҳолда мазкур маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичларига мувофиқ усул ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Лок-бўёқ маҳсулотларининг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси асосида синфлашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

лок-бўёқ маҳсулотлар учун ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасига киритилган янги код рақамлари божхона амалиётига жорий қилинган (Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 10 майдаги 05/16-05132-сон маълумотномаси). Натижада лок-бўёқ маҳсулотларининг код рақамларини нотўғри белгилаш ҳисобига иқтисодиётга зарар етказмаслик имконини берган;

лок-бўёқ маҳсулотларининг код рақамларини аниқлашда божхона экспертизасини амалга ошириш бўйича тезкор усули божхона амалиётига жорий қилинган (Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 10 майдаги 05/16-05132-сон маълумотномаси). Натижада лок-бўёқ маҳсулотларини тезкор ва сифатли таҳлил қилиш имконини берган;

ишлаб чиқилган лок-бўёқ маҳсулотларининг таркиби бўйича аниқлайдиган масс селектив детекторли хроматографик усули божхона амалиётига жорий этилган (Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 10 майдаги 05/16-05132-сон маълумотномаси). Натижада лок-бўёқ маҳсулотларини кимёвий таркиби бўйича синфлаш имконини берган;

лок-бўёқ маҳсулотларини сифат ва миқдорий жиҳатдан аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган термогравиметрик усули божхона амалиётига жорий этилган (Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 10 майдаги 05/16-05132-сон маълумотномаси). Натижада божхона фаолиятида лок-бўёқ маҳсулотлари экспертизаси самарадорлигини ошириш имконини берган.