OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Эштаев Сергей Анваровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
01 iyun 2018

Эштаев Сергей Анваровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Эштаев Сергей Анваровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “13–15 ёшли гимнастикачиларнинг ихтисослаштирилган тайёргарлик босқичида мусобақа фаолиятини моделлаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped214.

Илмий раҳбар: Халмухамедов Рустам Деканович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.

Расмий оппонентлар: Нуруллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Малинина Нина Николаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: чуқурлаштирилган ихтисослик босқичида мусобақа фаолиятини мажмуавий моделлаштириш асосида 13–15 ёшли ўсмир гимнастикачиларнинг спорт-техник маҳоратини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

13–15 ёшдаги гимнастикачиларнинг махсус жисмоний ва техник тайёргарлиги моделлаштирилган;

катталиги, жадаллиги ва мақсадли йўналтирилганлигига кўра турлича бўлган машғулот ва мусобақа юкламаларини оптимал тақсимлаш структураси ишлаб чиқилган;

ёш гимнастикачиларнинг чидамлилиги ва ишчанлигини кучайтириш воситаси сифатида “ўта зарбдор” ҳафталик микроцикллар ишлаб чиқилган;

“ўта зарбдор” ҳафталик микроциклдан фойдаланган ҳолда ўқув-машғулот жараёни дастури ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

13–15 ёшли гимнастикачилар­нинг ихтисослаштирилган тайёргарлик босқичида мусобақа фаолиятини моделлаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий методологик ва амалий таклифлар асосида:

ишлаб чиқилган методика ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 13–15 ёшли гимнастикачиларнинг ўқув-машғулот жараёнини оптималлаштириш, тайёргарликнинг мусобақа босқичидаги ўқув-машғулотларини, микро ва мезоцикллар тузилмасини шакллантириш пайтида қўллашга тавсия қилинган энг аҳамиятли модели тавсифларни аниқлаш “ўта зарбдор” ҳафталик микроциклларни 13–15 ёшли ўсмир гимнастикачиларнинг чуқурлаштирилган ихтисослик босқичидаги машғулотларида махсус чидамлилиги ва ишчанлик қобилиятини ошириш воситаси сифатида ўқув-машғулот жараёнини қўллаш бўйича тавсиялар ва таклифлар (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги 01-04/512-3-сон маълумотномаси). Натижада 13-15 ёшли гимнастикачиларни спорт гимнастикасига ихтисослаштирилган таълим муассасалари шароитида тайёрлаш сифатини ошириш имконини берган;

муаллифлик методикаси спорт гимнастикаси бўйича ихтисослашган битирувчилар ва мураббийларнинг касбий компетентлиги даражаларини оширишга йўналтирилган чуқурлаштирилган ихтисослик босқичида 13–15 ёшли иқтидорли гимнастикачиларнинг ўқув-машғулот жараёнида қўлланилган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2018 йил 29 мартдаги 01-04/512-3-сон маълумотномаси). Натижада ЎзДЖТИ махсус фанлари блоки ва мураббийлар малакасини ошириш курслари мазмунини такомиллаштирилишига хизмат қилган;

ишлаб чиқилган методика спорт гимнастикаси бўйича ихтисослашган таълим муассасаларининг ўқув-машғулот жараёнида гимнастикачилар тайёргарлигининг кичик, ўрта ва катта циклларида тренировка ва мусобақа юкламаларини рационал тақсимлаш ҳисобига такомиллаштиришда қўлланилган “Гимнастика назарияси ва услубияти” дарслигида ёритилган (434–278 рўйхатга олиш рақами). Натижада ЎзДЖТИ махсус фанлари блоки ва мураббийлар малакасини ошириш курслари мазмунини такомиллаштириш имконини берган.