OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Сайфиева Сурайё Хасановнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
31 may 2018

Сайфиева Сурайё Хасановнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Сайфиева Сурайё Хасановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Меъда яра касалликларини комплекс ультратовуш ташхисининг имкониятлари», 14.00.19–Клиник радиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib213.

Илмий раҳбар: Фазилов Акрам Акмалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Икрамов Адхам Ильхамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Митьков Владимир Вячеславович (Россия Федерацияси), тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: А.И. Евдокимов номидаги Москва давлат тиббий-стоматология университети федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қизиқиш соҳасида тасвирни нишонли катталаштириш билан мультипараметрик ультратовуш текшируви натижаларини баҳолаш йўли билан меъданинг сурункали ва ўткир яраларини ташхислашни яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

меъдадаги яра жараёни чуқурлиги, узунлиги ва турларини баҳолашда трансабдоминал мультипараметрик ультратовуш гастрографиясининг имкониятлари очиб берилган;

яра атрофидаги инфильтрат чегараларини ишончли аниқлаш ва меъда яра касаллигини ярага айланган меъда саратонидан дифференциаллаш учун тўқима гармоникасини полипроекцион ва полипозицион қўллаш йўли билан меъда турли қисмларининг визуал диагностик тасвири технологияси такомиллаштирилган;

меъданинг алоҳида қаватлари ва яра касаллигининг эҳтимол асоратлари визуал тасвирини яхшилаш учун ҳажмли сканирлашнинг 3D «юмшоқ» режимини қўллаш технологиясининг самарадорлиги аниқланган;

меъданинг ярага айланган саратонининг ўз вақтида дифференциал ташхислаш мақсадида меъда яра касаллигида импульс тўлқинли, рангли, энергетик допплерографиянинг имкониятлари ва диагностик аҳамияти аниқланган;

меъда яра касаллиги билан оғриган беморларни комплекс текшириш диагностик алгоритмида трансабдоминал мультипараметрик ультратовуш текширувининг аҳамияти аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Меъда касалликлари ультратовуш диагностикаси сифатини такомиллаштиришга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Меъда яра касаллигида трансабдоминал эхографиянинг инновацион технологиялари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 январдаги 8н-д/11-сон маълумотномаси). Таклиф этилган даволаш-диагностика алгоритми ва дастурлар меъда касалликлари прогнози мезонларини унификациялаш, меъда деворидаги яллиғланиш-деструктив ўзгаришлар ва оператив амалиётга кўрсатмалар верификациясини оптималлаштириш имконини берган;

трансабдоминал ультратовуш текширувининг оптималлаштирилган технологияси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 январдаги 8н-д/11-сон маълумотномаси). Меъдани трансабдоминал мультипараметрик ультратовуш диагностикасининг таклиф этилган услуби ва усули ноинвазив йўл билан меъда яраларининг визуал диагностик тасвирини олиш имконини берган;

меъда касалликлари ультратовуш диагностикаси сифатини такомиллаштиришга бағишланган тадқиқотдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Қашқадарё вилояти тиббий-диагностика маркази, Қарши шаҳридаги «Саман» хусусий ташхислаш маркази ва Тошкент шаҳридаги «МDS-Servis» МЧЖ амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 январдаги 8н-д/11-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Яра касаллигини ташхислашга таклиф этилган комплекс ёндашув меъда қон билан таъминланишига ўз вақтида адекват баҳо бериш, эҳтимол асоратлар хавфини аниқлаш, кўрсатилаётган терапевтик ёрдам сифатини ошириш, даволаш муолажасининг характери, тури ва шошилинчлигини аниқлаш ва умуман олганда диагностика сифати даражасининг ижобий кўрсаткичини 75,9%дан 93,9%гача ошириш имконини берган.