OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Джураева Нигора Мухсумовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
31 may 2018

Джураева Нигора Мухсумовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Джураева Нигора Мухсумовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юрак ишемик касаллигини нурли ва генотипик ташхисига кўп вариантли ёндашувлар», 14.00.19–Клиник радиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Tib203.

Илмий раҳбар: Икрамов Адхам Ильхамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Синицын Валентин Евгеньевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Курбанов Равшанбек Давлетович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик; Ходжибеков Марат Худайкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «А.В. Вишневский номидаги миллий тиббий тадқиқот маркази» федерал давлат бюджет муассасаси.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: МСКТ КГ ва генофенотипик омилларни ассоциатив баҳолашни ҳисобга олган ҳолда касалликнинг турли клиник шаклларида тактика алгоритмларини ишлаб чиқиш асосида ЮИКни комплекс нур ташхислашни оптималлаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ўзбек популяциясида ЮИК ривожланишида хавф вариантлари мультигенетик таҳлили асосида 5 та энг аҳамиятли полиморфизм ва 12 та AGT, VDR ва MTHFR генотиплари аниқланган;

коронар ўзан ҳолатини баҳолашда инвазив коронар ангиография билан қиёсий равишда МСКТ коронарография диагностик қиммати аниқланган;

МСКТ коронарография натижаларининг, айниқса, манфий натижанинг прогностик қиммати борасида, оптимал мезонлари аниқланган ва юқори даражада аниқлиги исботланган;

ЮИКда коронар артериялар зарарланишининг характери ва хусусиятларини ташхислашда 640-кесимли МСКТ сезгирлиги, махсуслиги ва умумий аниқлиги баҳоланган;

ЮИК клиник кечиши характерини баҳолашда иммунобиологик маркерлар интеграл коэффициентларининг (лимфоцитларнинг нейтрофилларга ва тромбоцитларга нисбати) диагностик аҳамияти аниқланган;

МСКТ коронарография ва иммунобиогенетик профилни текшириш билан атерокальциноз оғирлигини индивидуал аниқлаш асосида коронар артериялар кальцинацияси ривожланиши хавф омилларини баҳолашнинг клиник-диагностик мезонлари аниқлаштирилган;

нур ташхис текширув усуллари ва ўзбек популяциясидаги генотиплашни қўллаган ҳолда ЮИКнинг турли клиник шакллари бўлган беморларни ташхислаш алгоритми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ЮИКни биргаликдаги нур ва генотипик диагностикасига мультивариант ёндашув бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

«Юрак ишемик касаллигини ташхислашда коронар атерияларни контрастлаш билан компьютер томография» услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 февралдаги 8Н-д/23-сон маълумотномаси). Тавсияларни татбиқ этиш коронар артериялар патологиясини ташхислаш сифатини яхшилаш ва 3D форматда уларнинг ҳолатини баҳолаш, атеросклеротик пилакча структурасини аниқлаш, коронар артериялар деворлари зарарланиши характери ва узунлигини аниқлаш, шунингдек миокардиал кўприкчалар ва коронар артериялар ривожланиш аномалиялари борлигини аниқлаш имконини берган;

ЮИК клиник белгилари бўлган беморларни текшириш учун МСКТ коронарография вақтида коронар артерияларни вена ичи контрастлаш методологияси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 февралдаги 8Н-д/23-сон маълумотномаси). ЮИК кечиши оғирлигини комплекс баҳолашни оптималлаштиришнинг таклиф этилган усули инвазив диагностик муолажаларнинг периоперацион асоратлари хавфини пасайтиришга кўмак берган;

феногенотипик омилларнинг ўзаро таъсирини комбинацияланган баҳолаш йўли билан коронар артериялар атерокальцинози шаклланиш хавфини эрта ташхислаш методологияси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 февралдаги 8Н-д/23-сон маълумотномаси). Таклиф этилган методология нейтрофилларнинг лимфоцитларга нисбати ва тромбоцитларнинг лимфоцитларга нисбатини интеграл коэффициентларини қўллаган ҳолда коронар артериялар атерокальцинози шаклланиши ирсий хавф омилларининг ўзаро таъсирини комбинациялашган баҳолашни татбиқ этиш йўли билан ЮИК бўлган беморларни эрта ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган;

ЮИКни нур ва генотипик диагностикасига мультивариант ёндашув бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, академик В.Воҳидов номли Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази компьютер ва магнит-резонанс томография бўлими, Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг нур ташхис бўлими, «Fedorovich klinikasi» МЧЖ ҚК нур ташхис бўлими, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази нур ташхис бўлими амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 февралдаги 8Н-д/23-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. ЮИК бўлган беморларни ташхислашга таклиф этилган комплекс ёндашувнинг қўлланиши коронар ўзан ҳолатини ўз вақтида объектив баҳолаш, эҳтимол асоратларнинг хавфини аниқлаш, беморлар яшаб қолиши ва ҳаёт сифатини яхшилаш, ҳар қандай амалиётнинг характери, тури ва шошилинчлигини аниқлаш ва умуман олганда ташхислаш сифати даражасининг ижобий кўрсаткичини 84,2%дан 93,9%гача ошириш имконини берган.