OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хакимова Фазилат Абдусобировнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
31 may 2018

Хакимова Фазилат Абдусобировнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хакимова Фазилат Абдусобировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хроматография усулларини қўллаган ҳолда on-line режимида божхона экспертизасини автоматлаштиришнинг ташкилий механизми», 02.00.09–Товарлар кимёси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/T383.

Илмий раҳбар: Пўлатова Лола Таирхановна, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.28.03.2018.К/Т.04.02.

Расмий оппонентлар: Хўжаев Вахобхон Умарович, кимё фанлари доктори; Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: божхона экспертизасини on-line режимда ўтказиш сифатининг автоматлаштирилган бошқарув тизими модел ва алгоритмлари билан уйғунлашган хроматографик таҳлил усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

газ-храмо-масс-спектрлаш усулларини қўллаш орқали ноқонуний айланишдан олиб қўйилган намуналар сифатидаги синтетик каннабиноидлар – «спайс»лар синфига кирувчи номаълум наркотик воситаларни идентификациялаш масаласини ечиш учун ёндашувлар ишлаб чиқилган;

устуворлик берилган товарлар гуруҳи учун газ-храмо-масс-спектрлаш давридаги ионланиш режимини инобатга олган ҳолда хроматографик таҳлилнинг ишончлилик даражасини оширишга имкон берувчи усул асосланиб, бирикмаларнинг энг кам парчаланиши ва таҳлил этилаётган модда молекуляр массасидан парчаланиш иони олиниши мумкинлиги исботланган;

товарлар сифатини назорат қилиш ва тақиқланган моддаларни олдиндан аниқлаш ҳамда уларни хроматографик ажратиш асосида автоматик рўйхатдан ўтказиш имконини берувчи  оn-line тартибда божxона экспертизасини автоматлаштиришнинг ташкилий меxанизмлари такомиллаштирилган;

божхона экспертизасини ташкил этишда вақт тежамкорлиги ҳамда иқтисодий самарадорликка эришишни таъминловчи автоматлаштирилган тезкор бошқариш алгоритмлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Хроматография усулларини қўллаган ҳолда on-line режимида божхона экспертизасини автоматлаштиришнинг ташкилий механизми бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ноқонуний айланишдан олиб қўйилган намуналар сифатидаги синтетик каннабиноидлар – «спайс»лар синфига кирувчи номаълум наркотик воситаларни идентификациялаш масаласини ечиш учун ёндашувлар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буйруғи (23.04.2016 й.; №104) билан «Божхона экспертизасини тайинлаш ва ўтказиш қоидалари»га киритилган (Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 29 декабрдаги 03-05/16-10462-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши божхона экспертизаси жараёнида номаълум наркотик воситаларни дастлабки таҳлил қилиш ва хулоса тайёрлаш вақтини 4 иш кунидан 3 соатгача қисқартириш имконини берган;

хроматографик таҳлилнинг ишончлилик даражасини оширишга имкон берувчи усул Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буйруғи (28.05.2016 й.; №137) билан «Божхона расмийлаштирувини амалга оширишда мажбурий тартибда божхона экспертизаси ўтказиладиган товар рўйхати»ни такомиллаштиришда фойдаланилган (Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 29 декабрдаги 03-05/16-10462-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши бирикмаларнинг энг кам парчаланиши ва таҳлил этилаётган модда молекуляр массасидан парчаланиш иони олиниши мумкинлиги таъминланиб, мазкур товарларнинг ТИФ ТН кодларини кимёвий таркиби асосида синфлаш ва таснифлаш ҳамда хронометраж асосида қарор қабул қилиш вақтини 1,57 иш кунидан 0,8 иш кунигача қисқартириш имконини берган;

божхона экспертизасини ташкил этишнинг функционал ахборот ГХ/МС – IDEF0 – модели Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буйруғи (5.12.2015 й.; №311) билан «Товарларнинг божхона экспертизаси автоматлаштирилган ахборот тизими»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 29 декабрдаги 03-05/16-10462-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши барча божхона постлари, ҳудудий божхона бошқармаларида товарларнинг божхона экспертизасини ташкил этиш жараёнида фойдаланиш йўлга қўйилиб, ушбу жараён оn-line режимида электрон амалга оширилиши туфайли бир йилда 1,14 тонна қоғоз иқтисод қилинишига имкон берган;

божхона экспертизасининг автоматлаштирилган бошқаруви бўйича таклифлар божхона амалиётига жорий қилинган (Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 29 декабрдаги 03-05/16-10462-сон маълумотномаси).  Илмий натижаларнинг жорий қилиниши «GC-5890 series II» бўлган масс селектив детекторли газ хроматографида қўлланиладиган, метрологик аттестатнинг мазмуни, тартиби ва методологиясини белгиловчи сертификатлаш дастури божхона экспертизаси учун сарфланадиган вақтни 48,9%га қисқартириб,  сарфланадиган 1,2 млрд. сўм маблағни иқтисод қилиш имконини берган.