OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Назарбекова Дилобар Косимбековнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
31 may 2018

Назарбекова Дилобар Косимбековнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Назарбекова Дилобар Косимбековнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қудуқ кесимини ҳар тарафлама ўрганиш натижасида бурғилаш тезлигини жадалаштириш усулларини ишлаб чиқиш», 04.00.11-Қудуқларни бурғилаш ва ўзлаштириш технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2PhD/Т268.

Илмий раҳбар: Акилов Жахон Акилович, физика-математика фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, Ўзбекистон нефт-газ саноати илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти, Тошкент давлат техника университети ва И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.27.06.2017.GM/Т.41.01.

Расмий оппонентлар: Рахимов Акбархўжа Комилович, техника фанлари доктори, профессор; Нурматов Усан Даурович, техника фанлар номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: «Ўзбурғинефтегаз» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қудуқтубидаги тоғ жинсларини майдалашда ювиш суюқлиги оқимининг босим таъсири ва қудуқ кесими асосида бурғилаш тезлигини жадаллаштиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бўр, палеоген ва неоген даври қатламларидаги тоғ  жинсларининг механик хусусиятларини башорат қилиш усули ишлаб чиқилган;

регрессив таҳлил асосида тоғ жинсларининг механик хусусиятлари орасида ўзаро боғлиқлик аниқланган;

Кўкдумалоқ конидаги қудуқларни бурғилаш механик тезлигининг бурғилаш режим параметрларига корреляцион (қиёсий) боғланиши аниқланган;

тоғ жинсларини суюқлик оқими ёрдамида парчалашнинг гидромеханик модели ишлаб чиқилиб, қудуқ тубини оптимал тозалаш схемаси такомиллаштирилган;

Бухоро-Хива нефть ва газ ҳудудлари кайнозой эраси кесимида ажратилган жинслар базасида долотоларни рационал типларини қўллаш методикаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бурғилаш тезлигини бурғиланаётган жинслар ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда жадаллаштириш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

бурғилаш тезлигини жадаллаштириш технологияси бурғиланаётган жинслар ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Қарамой, Миркомилқудуқ, Ғарбий Хаққул майдонларида ва Қулбешкак конида жорий этилган («Оʻzbekneftgaz» АЖнинг 2018 йил 12 февралдаги 02-14/1-26-8576-сон маълумотномаси). Натижада қудуқларни бурғилаш муддати бурғилаш тезлигини жадаллаштириш ҳисобига вақтни камайтириш имконини берган;

қудуқларни ювишга оид гидравлик дастури Алан ва Шўртан конларида жорий этилган («Оʻzbekneftgaz» АЖнинг 2018 йил 12 февралдаги 02-14/1-26-8576-сон маълумотномаси). Натижада қудуқ тубидаги емирилган тоғ жинсларини тозалаш ҳамда ювиш суюқлигининг қудуқ тубига берадиган зарбасини оптималлаштириш имкони яратилган;

PDC маркали долотоларнинг емирилиш даражасини аниқлаш методикаси Бўзбичган ва Шимолий Оқназар майдонларида жорий этилган(«Оʻzbekneftgaz» АЖнинг 2018 йил 12 февралдаги 02-14/1-26-8576-сон маълумотномаси). Натижада турли русумдаги долоталарнинг  емирилиш (ишдан чиқиш) вақтини аниқлаш ҳамда улардан фойдаланиш муддатини белгилаш, бурғилаш лойиҳаларини тузишда уларни ҳисобга олиш имконияти яратилган.