OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Игитов Фаррух Бахтияровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
31 may 2018

Игитов Фаррух Бахтияровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Игитов Фаррух Бахтияровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Поликонденсацион турдаги термо-кимёвий барқарор ионитлар олиш, тадқиқ қилиш ва қўллаш усулларини ишлаб чиқиш», 11.00.05–Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/К104.

Илмий раҳбар: Туробжонов Садриддин Махамаддинович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.28.03.2018.К/Т.04.02.

Расмий оппонентлар: Сиддиқов Абдужалил Сиддиқович, кимё фанлари доктори, профессор; Мухамедов Мухтор Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тошкўмир смоласидан олинган антрацен ва гидролиз саноати иккиламчи маҳсулоти – фурфурол асосида янги поликонденсацион турдаги термо-, кимёвий-, радиацион барқарор ион-алмашинувчи полимерларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор маҳаллий тошкўмир смоласидан  антрацен олиш технологияси яратилган;

ионоген группаларни киритиш учун антрацен ва фурфуролни поликонденсациялаш йўли билан янги полимер матрицаси яратилган;

антрацен ва фурфуролни поликонденсацияси реакцияга, бошланғич моддалар, температурага боғлиқлиги аниқланган;

сульфирлаш ва фосфориллаш реакцияларининг технологик режими ишлаб чиқилган;

олинган сульфо- ва фосфорли нордон катионитларни механик мустаҳкамлик натрий, кальций, магний ва бошқа ионларга сорбцион хоссалари аниқланган;

таркибида мис бўлган саноат оқава сувларидан динамик шароитларда фосфорли нордон катионит билан мис ионларини сорбциялаш ва катионитни регенерация қилиш технологияси такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Саноат оқава сувларини тозалаш янги ион-алмашинувчи полимерларни синтез қилиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:

«Сульфокатионит олиш усули»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 05242). Натижада регуляр структурали сульфокатионит юқори механик мустахкамлик ва термо-кимёвий барқарорликка эга катионит олиш имконияти яратилган;

«Фосфорли нордон катионит олиш усули»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 20160379). Натижада маҳаллий чиқиндилар асосида фосфорли нордон катионит олиш имконияти яратилган;

олинган янги катионитлар «Олмалиқ ТМК» АЖда саноат оқава сувларини нодир металлардан тозалашда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ ТМК» АЖнинг 2018 йил 22 майдаги ОП-03747-сон маълумотномаси). Натижада оқава сувларидан молибденни (Мо) меъёр талаблари даражасида ажратиб олиш имконини берган.