OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ахмурзаев Шавкат Исаковичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
31 may 2018

Ахмурзаев Шавкат Исаковичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ахмурзаев Шавкат Исаковичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тупроқни мульчалаш усуллари ва муддатларини ғўзанинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири (Тошкент вилояти ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида)», 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик. (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Qx222.

Илмий раҳбар: Норқулов Усмон, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Тиллаев Рихсивой Шомахамадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мирзаев Лутфулло Арибжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилояти ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида тупроқни мульчалаш усуллари (полиэтилен плёнкалар, ўсимлик қолдиқлари, полимерлар) ва муддатларининг ғўзани ўсиши, ривожланиши ва пахта ҳосилдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Тошкент вилояти ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида мульчалаш материалларини (полиэтилен плёнка, ўсимлик қолдиқлари ва полимерлар) чигитни экиш муддатларига боғлиқ ҳолда тупроқни агрофизикавий ва сув-физик хоссаларига таъсири аниқланган;

мульчалаш усулларининг тупроқни агрокимёвий хоссаларига таъсири аниқланган;

мульча материалларининг чигитни униб чиқиш тезлигига, ғўзани ўсиши ва ривожланишига, қуруқ масса тўплаши, пахта ҳосили ва толанинг технологик сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган;

мульча материалларини қўллашнинг пахта етиштириш самарадорлигига таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тошкент вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида мульчалаш усулларини қўллаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

тупроқни мульчалашда қўлланилган материалларни мақбул муддатлари ва турларини аниқлаш бўйича «Ғўзани парваришлашда мульчалаш усулларидан фойдаланиш агротехнологиялари бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 02/20-209-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома пахтачилик фермер хўжаликларида ғўза етиштиришда тупроқ юзасини мульчалашда қўлланма сифатида хизмат қилган;

мульчалаш усуларини қўллаш технологиялари 2012-2013 йилларда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Тошкент давлат аграр университети ўқув тажриба станцияси» пахта майдонларида жами 43 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 02/20-209-сон маълумотномаси). Натижада шаффоф плёнка билан мульчалаш ҳисобига икки йилда ўртача гектаридан 6,4 центнер, шоли қипиғи билан мульчаланган майдонларда 2,5 центнер, МТ препарати қўлланилган майдонларда 4,8 центнер қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган;

мульчалаш усулларидан МТ препарати ва шоли қипиғи «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти илмий ўқув маркази» пахта майдонларида жами 25 гектар майдонига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 02/20-209-сон маълумотномаси). Натижада мульчалаш усуллари ғўзанинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир этиб, оддий усулга нисбатан қўшимча 3,5-2,8 центнер пахта ҳосили олинган;

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Робия агро» ва «Ахмад полвон Талаб полвон» фермер хўжаликларида жами 37 гектар майдонга мульчалаш усуллари жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 02/20-209 сон маълумотномаси). Натижада мульчалаш усуллари таъсирида ниҳоллар эрта муддатларда униб чиқиб, ғўзани ўсиши, ривожланиши мақбуллашган ва шаффоф плёнка билан мульчаланган майдонлардан гектаридан 4,5-4,9 центнер қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган.