OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Байхонов Баҳодиржон Турсунбаевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
30 may 2018

Байхонов Баҳодиржон Турсунбаевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Байхонов Баҳодиржон Турсунбаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон иқтисодиётида инвестицияларни тармоқлараро тақсимлашнинг эконометрик моделлаштириш услубиятини такомиллаштириш», 08.00.06–Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Iqt73.

Илмий маслаҳатчи: Алимов Раимжон Хакимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Атаниязов Болтабой, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдугаффаров Абдуҳалил, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тизимли ёндашув асосида Ўзбекистон иқтисодиётида инвестицияларнинг тармоқлараро тақсимланишини эконометрик моделлаштириш услубиятини такомиллаштириш бўйича назарий-услубий ҳамда амалий йўналишдаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

инвестиция самарадорлигини ошириш мақсадида ноаниқ тўпламлар воситалари асосида инвестицияларнинг тармоқлараро тақсимлаш моделлар тизими ишлаб чиқилган;

инвестиция лойиҳаларини баҳолашда таваккалчилик ва хатарлилик даражасини аниқлашнинг ноаниқ тўпламлар назарияси асосида такомиллаштирилган модели таклиф этилган;

инвестиция лойиҳаларини баҳолашда ноаниқ омилларнинг юзага келиши ва инвестициялаш хатарлилик даражасини аниқлаш ҳамда уларни пасайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

ноаниқ омиллар юзага келиши ҳолатларида чизиқли шкала бўйича инвестициялар тақсимланишининг меъёрий даражасини аниқлашнинг алгоритмик дастури ишлаб чиқилган;

тармоқлар бўйича инвестициялардан фойдаланишнинг зарарсиз нуқталарини аниқлаш ва ҳисоблаш бўйича алгоритмик дастур таклиф этилган;

республика иқтисодий тармоқларининг инвестиция жозибадорлигини «McKinsey & Co.» усули бўйича баҳолашни такомиллаштирилган услубияти таклиф этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистон иқтисодиётида инвестицияларни тармоқлараро тақсимлашнинг эконометрик моделлаштириш услубиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

инвестиция самарадорлигини ошириш мақсадида ноаниқ тўпламлар воситалари асосида инвестицияларнинг тармоқлараро тақсимлашнинг такомиллаштирилган моделлари тизими бўйича инвестицияларни бошқариш юзасидан берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ҳамда ташкилотлари фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг  2018 йил 17 майдаги  02/011-50-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши инвестициялардан фойдаланиш ва тақсимланиш ҳолатларини таҳлил қилиш орқали тўғри қарор қабул қилиш имкониятини кенгайтириб, вақтдан унумли фойдаланиш имконини берган;

инвестиция лойиҳаларини баҳолашда таваккалчилик ва хатарлилик даражасини аниқлашнинг ноаниқ тўпламлар назарияси асосида такомиллаштирилган модели Ўзбекистон Республикаси Инвестиция давлат қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестиция давлат қўмитасининг 2017 йил 23 декабрдаги АА-01/05-5030-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан 2018 йил учун иқтисодий тармоқларда инвестиция самарадорлигини оширишда юзага келадиган таваккалчилик ва хатарлилик даражаларини аниқлашда ҳамда уни пасайтириш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланилган;

инвестиция лойиҳаларини баҳолашда ноаниқ омилларнинг юзага келиши ва инвестициялаш хатарлилик даражасини аниқлаш ҳамда уларни пасайтириш бўйича берилган таклифлар Наманган вилояти ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармасининг 2017 йил 28 ноябрдаги Т/ю/08/7/3130-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вилоятда 1956 та янги иш ўрни яратилган;

ноаниқ омиллар юзага келиши ҳолатларида чизиқли шкала бўйича инвестициялар тақсимлашнишининг меъёрий даражасини аниқлашнинг алгоритмик дастури юзасидан берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 17 майдаги 02/011-50-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида қишлоқ хўжалигида 5,6 фоиз инвестициянинг фойдасиз туриб қолишининг олди олинган;

тармоқлар бўйича инвестициялардан фойдаланишнинг зарарсиз нуқталарини аниқлаш ва ҳисоблаш бўйича алгоритмик дастур Ўзбекистон Республикаси Инвестиция давлат қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестиция давлат қўмитасининг 2017 йил 23 декабрдаги АА-01/05-5030-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф 2018 йил учун инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш имконини берган;

республика иқтисодий тармоқларининг инвестиция жозибадорлигини «McKinsey & Co.» усули бўйича баҳолашни такомиллаштирилган услубияти асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш бўйича берилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли корхона ва ташкилотлари фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 17 майдаги  02/011-50-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши қишлоқ хўжалигида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажмини 5,3 баробар ошишига олиб келган.