OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Носиров Илҳом Аббосовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
30 may 2018

Носиров Илҳом Аббосовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Носиров Илҳом Аббосовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида экологик менежментнинг услубий асосларини такомиллаштириш», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1DSc/Iqt31.

Илмий маслаҳатчи: Иватов Ирисбек, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Турсунходжаев Марат Лутфуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: глобаллашув ва иқтисодиётни модернизациялаш шароитида табиий ресурслардан фойдаланиш экологик менежментининг назарий, услубий ҳамда амалий асосларини такомиллаштириш, унинг ривожланиши ва самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

глобаллашув ва иқтисодиётни модернизациялаш шароитида “менежмент”, “экологик менежмент” ва “табиий ресурслар экологик менежменти” тушунчаларининг тавсифлари ишлаб чиқилган;

экологик-иқтисодий хавфсизлигини ва умуман табиий мувозанатни сақлаб қолишдаги назарий тушунчалар асослаб берилган ва такомиллаштирилган;

табиий ресурслардан самарали фойдаланишни бошқаришда унинг иқтисодий устуворлик тамойилларига ва ҳуқуқий жиҳатдан табиатни муҳофаза қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилган;

табиий биохилмахиллик институционал таъминотида табиий ресурслардан самарали фойдаланишнинг экологик менежментини таъминлаш мақсадида берилган илмий таклифлар қонун нормаларига киритилиб, табиий ресурсларни баҳолашнинг мезонларини ишлаб чиқиш  бўйича илмий тавсиялар асослаб берилган;

ер табиий ресурсларидан фойдаланишда уларнинг шаклланиши ва ҳосилдорлигини сақлаб қолиш ҳамда экологик зарарсизланмасликни таъминлашнинг экологик менежмент нуқтаи назаридан эксперт баҳолаш модели бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;

сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда уни бошқариш усулларини танлаш, унинг атроф-муҳит билан уйғунлигини таъминлаш, шунингдек, сув тежамкорлигини таъминлайдиган инвестициялардан мақсадли фойдаланишда юзага келиши мумкин бўлган нобарқарорликни бартараф этиш учун хизмат қиладиган экологик менежмент усуллари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида экологик менежментнинг услубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

глобаллашув ва иқтисодиётни модернизациялаш шароитида “менежмент”, “экологик менежмент” ва “табиий ресурслар экологик менежменти” тушунчаларининг тавсифлари ишлаб чиқилган, экологик-иқтисодий хавфсизлик ва табиий мувозанатни сақлаб қолишдаги назарий тушунчалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2012 йил 14 мартдаги 107-сонли буйруғига асосан  (Рўйхатга олиш рақами 107-009) 5230300-KBXTTE, 5230400-M, 5230500-BI йўналишининг талабалари учун тавсия этилган. Натижада  “Менежмент” ўқув қўлланмасининг 2-3 бобларидаги мавзуларни ёритиш имконини берган;

табиий ресурслардан самарали фойдаланишни бошқаришда унинг иқтисодий устуворлик тамойилларига ва ҳуқуқий муҳофаза қилишнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича илмий тавсиялар «Табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида экологик менежментнинг ривожлантириш механизми» дастурида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментининг 2017 йил 23 октябрдаги 14/1-653-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш республикада табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида экологик менежментни амалга оширишнинг самарали механизмини ишлаб чиқиш имконини берган;

табиий биохилмахиллик инститционал таъминотида табиий ресурслардан самарали фойдаланишни экологик менежментини таъминлаш мақсадида берилган илмий таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ЎРҚ-408-сонли қонунининг 2-боби 7, 8, 9, 10 ва 11-моддаларига, Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ЎРҚ-409-сонли қонунининг 20 ва 28-моддаларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг  2016 йил 11 ноябрдаги 02/04-154 сон ва 2016 йил 11 ноябрдаги 02/04-155-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг қонун нормаларига киритилиши асосида табиий ресурслардан фойдаланиш мезонларини  такомиллаштиришга хизмат қилган;

ер ва сув табиий ресурсларидан фойдаланишда уларнинг шаклланиши ҳамда ҳосилдорлигини сақлаб қолиш ва экологик зарарсизланмасликни таъминлашнинг экологик менежмент нуқтаи назаридан эксперт баҳолаш модели ишлаб чиқилиб, унинг натижалари 2017–2022 йилларга мўлжалланган мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлидаги узлуксиз таълим концепциясига киритилган (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 4 январдаги маълумотномаси). Ишлаб чиқилган моделни таълим жараёнида қўллаш асосида инсон ва атроф-муҳит муносабатларидаги уйғунлик, табиий ресурслардан фойдаланишдаги тежамкорликка эришишга хизмат қилган.