OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Саидов Санжар Хусеновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 may 2018

Саидов Санжар Хусеновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Саидов Санжар Хусеновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражаси бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда экссудатив ўрта отитни комплекс ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib24.

Илмий раҳбар: Амонов Шавкат Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Кузовков Владислав Евгеньевич, тиббиёт фанлари доктори (Россия); Арифов Сайфиддин Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи  ташкилот: Вильнюс университетининг медицина факултети (Литва).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ташхислаш, консерватив ва жарроҳлик даволаш усулларини такомиллаштириш асосида болалардаги экссудатив ўрта отитни комплекс даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

экссудатив ўрта отит касаллигини эрта босқичларда нур ва эндоскопик ташхислашнинг оптимал вариантлари ишлаб чиқилган;

болалардаги экссудатив ўрта отитда бурун ва бурун-ҳалқум патологиясини эрта жарроҳлик йўли билан бартараф қилиш зарурати асосланган;

экссудатив ўрта отитнинг сурункали шаклида нафақат ноғора бўшлиғи,  ўрта қулоқ барча бўшлиқлари шиллиқ қаватида ҳам морфологик ўзгаришлар бўлиши исботланган;

экссудатив ўрта отитнинг сурункали шаклларида антро-аттикотомия антрумни жуфт дренажлашнинг аъзони сақлаб қолувчи самарадор жарроҳлик амалиёти эканлиги исботланган;

болалардаги турғун эшитиш заифлигининг ривожланиш профилактикасида экссудатив ўрта отитни босқичли ва комплекс даволаш усуллари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Болалардаэкссудатив ўрта отитни комплекс ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

«Экссудатив ўрта отит билан хасталанган беморларни олиб бориш тактикаси» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 19 апрелдаги 8н-р/84-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма экссудатив ўрта отит касаллигини даволаш ва олдини олишнинг тизимли тартибини шакллантириш имконини берган;

«Экссудатив ўрта отитда ноғора бўшлиғидан суюқликни эвакуация қилиш ва йиғиш мосламаси» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (№FAP 00910). Мазкур усул беморларнинг экссудатив ўрта отитда ноғора бўшлиғидаги суюқликларни эвакуация қилиш ва йиғиш мосламаси орқали экссудатив ўрта отит касаллигини даволаш ва эшитиш пастлигининг олдини олиш имконини берган;

экссудатив ўрта отитни ташхислаш ва даволашнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий санитария қисмининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 20 апрелдаги 8н-д/83-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши экссудатив ўрта отит касаллигининг ривожланишини олдини олишда ринологик босқичда 79,5% га, отохирургик босқичда жарроҳлик амалиётидан кейин 99,4% га яхшиланиши таъминлаган.