OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Расулова Хуршидахон Абдубориевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 may 2018

Расулова Хуршидахон Абдубориевнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Расулова Хуршидахон Абдубориевнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишемик инсультда ангио-церебро-ренал дисфункция: прогнозлаш, ташхислаш, даволаш», 14.00.13–Неврология ва 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib82.

Илмий маслаҳатчилар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Даминов Ботир Тургунпулатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Мирджураев Эльбек Миршавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Сабиров Максуд Атабаевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Гётеборг университети қошидаги Салгренска академияси Нейрофанлар ва физиология институти (Швеция).

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ишемик инсультда ангио-церебро-ренал дисфункцияни клиник-неврологик, нефрологик ва экспериментал тадқиқ қилиш билан ташхислаш ва прогнозлаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда терапевтик тактикани оптималлаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор жинс, ёш, қон томирлар бассейни, касалликнинг оғирлик даражаси ва ренал дисфункция (РД) мавжудлигига боғлиқ ҳолда ишемик инсульт (ИИ) патогенетик турларининг клиник-диагностик мезонлари ишлаб чиқилган;

илк бор ИИ патогенетик турлари, томирлар бассейни ва даврларига боғлиқ ҳолда ренал бузилишларнинг учраши ва структураси аниқланган;

илк бор ИИ турлари, оғирлик даражаси ва гемодинамик кўрсаткичларга боғлиқ ҳолда нисбий (RR) ва атрибутив хавф (AtR), имкониятлар муносабати (OR) ва этиологик улушни (EF) ҳисоблаш орқали РДнинг хавф омиллари ва клиник-лаборатор манифестациялари аниқланган;

илк бор ИИ турлари ва даврига боғлиқ ҳолда ангио-церебро-ренал дисфункциянинг ишончли маркерлари асосланган, КФТ кўрсаткичлари ва категориялари (СБК босқичлари) очиб берилган;

илк бор ИИнинг даврларига мувофиқ буйраклар функциясининг эрта (ўткир) ва кеч (сурункали) ёмонлашишига ажратиш орқали РДнинг классификацияси ишлаб чиқилиб, уларнинг белгилари ва сабаблари аниқланган;

илк бор ИИ бор беморларда патогенетик турлари, оғирлик даражаси, жинси ва ёши ҳамда РД мавжудлигига боғлиқ ҳолда томирлар эндотелийсининг нитроксид- ва эндотелин ишлаб чиқарувчи функциялари, холинэргик тизим маркерлари ва томирлар ўсишининг эндотелиал омили мисолида ЭД ва ангиогенез жараёнининг патогенетик роли исботланган;

илк бор ИИда ангио-церебро-ренал континуумнинг ўзаро боғлиқлиги ва ривожланиш механизми кўрсатилган, ангио-церебро-ренал дисфункциянинг ташхислаш ва прогнозлаш мезонлари ишлаб чиқилган;

илк бор ЭИИ динамикасида ва фармакотерапия фонида каламушларнинг бош мияси ва буйракларида патоморфоструктур ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда неоангиогенез ва ЭД яққол белгилари аниқланган;

илк бор ЭИИ моделида сукцинасол, тивортин ва холин альфосцерати препаратлари билан ИИда цито- ва нейропротекциянинг ангио-церебро-ренал дисфункцияга таъсир механизмининг схемаси асосланган ва беморларда уларнинг самарадорлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ишемик инсультда ангио-церебро-ренал дисфункция: прогнозлаш, ташхислаш, даволаш бўйича олиб борилган илмий изланишлар асосида:

«Ишемик инсультнинг патогенетик турларини дифференциал ташхислаш усули» учун Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ IAP 04956, 22.09.2014 й.). Натижада ишемик инсультнинг турларини ташхислаш ва уларни дифференциал даволаш тактикасини яхшилашга имкон яратган;

«Мия инсультининг оқибатини прогнозлаш усули» учун ихтирога патенти олинган (№ IAP 05589, 25.04.2018 й.). Натижада инсультнинг кечиши ва оқибатларини прогнозлаш, эрта ўлим сонини камайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилган;

«Ишемик инсультнинг патогенетик турларини дифференциал ташхислаш усулини оптималлаштириш», «Ишемик инсультда ангио-церебро-ренал дисфункцияни ташхислаш ва прогнозлаш» услубий тавсияномалари тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 10 октябрдаги 8н-д/32-сон маълумотномаси). Тадқиқотнинг жорий этилиши натижасида инсульт ўтказган беморларда эрта ўлим, ногиронлик ва вақтинчалик ишга лаёқатсизлик даражалари қисқартирилган, ташхислаш нархи ва ходимларнинг иш вақтига кетадиган харажатлар камайган.

ИИни ангио-церебро-ренал дисфункцияни ҳисобга олган ҳолда прогнозлаш, ташхислаш ва даволаш бўйича олинган натижалар Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Урганч туман тиббий уюшмаси, Бухоро вилояти Когон тиббий уюшмаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон филиали, Тошкент шаҳри 2-сонли Республика клиник шифохонаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақ­лаш вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 8н-з/47-сон маълумотномаси).