OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Холдоров Абдуғофуржон Абдивахабовичнинг диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
 
16 may 2018

Холдоров Абдуғофуржон Абдивахабовичнинг диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

Холдоров Абдуғофуржон Абдивахабовичнинг

диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг лалмикор майдонлари учун арпанинг серҳосил озуқа ва пивобоп навларини яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Qx26.

Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Ғаллаорол илмий-тажриба станцияси.

Илмий раҳбар: Халилов Насриддин, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: арпанинг «Абу-Ғофур» нави (NАР 00173), арпанинг «Хотира-59» нави (NАР 00178).

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 17 апрелдаги 02-11/910-сон ва 2018 йил 4 майдаги 02-11/1089-сон хулосалари.

II. Тадқиқотнинг мақсади: республиканинг лалмикор майдонларида экиш учун ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига чидамли, серҳосил озуқа ва пивобоп янги арпа навларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор республиканинг лалмикор ерлари шароитида арпанинг жаҳон коллекцияси намуналари ва маҳаллий арпа нав намуналарининг асосий биологик хусусиятлари, қимматли хўжалик белгилари аниқланган;

мазкур намуналар ичидан озуқабоплик ва пивобоплик сифат кўрсаткичлари ҳамда қимматли хўжалик белгилари бўйича юқори кўрсаткичларга эга бўлган бошланғич ашёлар танлаб олинган;

танлаб олинган нав ва намуналар иштирокида дурагайлаш ишлари ўтказилиб, лалмикор шароитларга мос, ташқи муҳит омилларига чидамли, юқори маҳсулдор тизмалар хўжалик ва биологик белгилар бўйича баҳоланган;

арпанинг ташқи муҳит ноқулай омилларига чидамли, юқори ҳосилли, сифат кўрсаткичлари яхши бўлган бошланғич манбалар танлаб олинган, улар асосида арпанинг серҳосил, озуқа ва пиво саноати талабларига мос «Абу Ғофур» ва  «Хотира 59» навлари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистоннинг лалмикор майдонлари учун арпанинг серҳосил озуқа ва пивобоп навларини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

республиканинг лалмикор майдонларида экиш учун серҳосил, озуқа ва пивобоплик талабларига жавоб берадиган, касалликларга чидамли бўлган арпанинг «Абу Ғофур» ва  «Хотира 59» навлари яратилган ҳамда ушбу навлар учун Интеллектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига патентлариолинган (NАР 00173, NАР 00178). Натижада республиканинг лалмикор ҳудудларида ушбу арпа навлари асосий майдонларга экилишига эришилган;

арпанинг «Абу Ғофур» нави 2015 йилдан бошлаб Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари лалмикор ерлари учун кузги муддатларда экиш учун қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 2018 йил 4 майдаги 53/4-272-сон маълумотномаси). Натижада «Абу Ғофур» арпа навидан лалмикор майдонларда гектаридан 200-250 минг сўм иқтисодий самарадорликка эришилган ва рентабеллик даражаси 23 фоизни ташкил этган;

2017–2018 йиллари ҳосили учун арпанинг янги «Абу Ғофур» нави Жиззах ва Самарқанд вилоятларининг лалмикор ҳудудлари фермер хўжаликларида жами 206,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 7 майдаги 02/021-5-сон маълумотномаси). Арпанинг янги «Абу Ғофур» нави экилиши натижасида лалмикор майдонларда бошқа арпа навларига нисбатан гектаридан 3,0-5,3 центнер қўшимча дон ҳосили олишга эришилган.