OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Усаров Зохид Игамовичнинг диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
 
16 may 2018

Усаров Зохид Игамовичнинг диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

Усаров Зохид Игамовичнинг

диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғориладиган майдонлар учун арпанинг эртапишар бошланғич  манбаларини танлаш ва янги навларини яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Qx23.

Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Ғаллаорол илмий-тажриба станцияси.

Илмий раҳбар: Ходжакулов Тўракул Ходжакулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: арпанинг «Ихтиёр» нави (NАР 00174).

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2018 йил 17 апрелдаги 02-11/910-сон хулосаси.

II. Тадқиқотнинг мақсади: республиканинг суғориладиган майдонларида экиш учун эртапишар, серҳосил,  ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига чидамли бўлган бошланғич манбаларини танлаш ва янги эртапишар арпа навларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор суғориладиган майдонлар учун арпанинг келиб чиқиши турли минтақаларга мансуб бўлган янги нав ва намуналари ўрганилиб, қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган намуналар бошланғич манба сифатида танлаб олинган;

танлаб олинган арпанинг нав ва намуналари билан маҳаллий навлар ўртасида дурагайлаш ишлари олиб борилиб, суғориладиган майдонлар учун биотик ва абиотик омилларга чидамли бўлган бошланғич манбалар яратилган;

суғориладиган майдонларда экиш учун эртапишар, ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига, ётиб қолишга, касалликларга чидамли, дон ҳосилдорлиги юқори бўлган арпанинг янги «Ихтиёр» нави яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Суғориладиган майдонлар учун арпанинг эртапишар бошланғич манбаларини танлаш ва янги навларини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

дурагайлаш йўли билан суғориладиган майдонларда экиш учун эртапишар, ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига чидамли, дон ҳосилдорлиги юқори бўлган арпанинг «Ихтиёр» нави учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал Мулк агентлигининг селекция ютуғига патентиолинган (NАР 00174). Мазкур арпа нави ғаллачилик фермер хўжаликларида суғориладиган майдонларда кузги ва баҳорги муддатларда экилиб келинмоқда;

арпанинг «Ихтиёр» нави 2015 йилдан Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари суғориладиган ерларида кузги ва баҳорги муддатларда экиш учун Қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилган (Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясининг 2018 йил 4 майдаги 53/4-273-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу дуварак «Ихтиёр» нави иссиқликка, совуққа, ётиб қолишга чидамли бўлгани учун андоза навларга нисбатан 10-15 кун олдин пишиб етилиши аниқланган;

арпанинг янги «Ихтиёр» нави 2015–2018 йиллар ҳосили учун Жиззах, Самарқанд вилоятларининг суғориладиган майдонларига 259,0гектарга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 7 майдаги 02/021-7 сон маълумотномаси). Натижада ушбу арпа навидан гектаридан 8,9 центнергача қўшимча арпа дони ҳосили олинган ва рентабеллик даражаси 22 фоизни ташкил этган.