OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Сафаров Ёдгоржон Тойировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 may 2018

Сафаров Ёдгоржон Тойировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Сафаров Ёдгоржон Тойировичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Органик боғловчи асосида донадорланган молибденит концентратини олиш ва қайта ишлаш технологияси», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси, 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Т357.

Илмий раҳбар: Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Шарипов Хасан Туропович, кимё фанлари доктори, профессор; Эшметов Иззат Дусимбатович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: органик боғловчи асосида донадорланган молибденит концентратини олиш ва қайта ишлаш технологиясини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

СК-1 полимер боғловчилари билан донадорланган Мо-концентратини куйдиришда уларни ёпишиб қолиш сабаблари (печда кислород етишмаслиги ва шихтада натрий гидроксид мавжудлиги) аниқланган;

СК-1 боғловчисини модификациялаш ёки кулсиз полимерга алмаштириш билан Мо-концентрати доналарининг ёпишиб қолмаслик усули аниқланган;

шихтани донадорлашда каолинни кулсиз полимерга алмаштириш Мо-куйундисида Мо миқдорини 4–5% га ошиши исботланган;

куйдиришда ишлатиладиган барабанли печни мавҳум қайновчи қатлам печига алмаштириш, жараённи тезлаштириши аниқланган;

СК-Н,СК-К,СК-Д полимерлари Мо-концентратини ғоваклилигини каолинга нисбатан ошириш хусусияти аниқланган;

СК-Н,СК-К,СК-Д полимерларининг каолинга нисбатан Re хайдалишини ва гидрометаллургияда Мо, Аu, Ag ларни ажратиб олишни осонлаштириши аниқланган;

МҚҚ печида куйдириш барабанли печга нисбатан жараённи 7 баробар тезлаштириши аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий ва синтетик полимерларни қўллаб, Мо-концентратини донадорлаб куйдириш ва қайта ишлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

СК-полимерлари сувли эритмаларини ишлаб чиқаришнинг техник шартлари «Ўзстандарт» агентлиги тамонидан тасдиқланган (Ts 23766064-05:2017). Мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати ва технологик жараёнини назорат қилиш имконини беради;

СК-Н синтетик полимерини боғловчи сифатида қўллаб, Мо-концентрати доналарини куйдириш ва қайта ишлаш технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2018 йил 17 мартдаги ОП-02060-сон маълумотномаси). Натижада Мо саноат маҳсулот куйиндиси таркибида Мо нинг миқдори 4–5% ошишига имкон яратилган;

СК-К ва СК-Д табиий полимерларни қўллаб Мо-концентрати доналарини куйдириш ва қайта ишлаш технологияси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ ТМК»АЖнинг 2018 йил 17 мартдаги ОП-02060-сон маълумотномаси). Натижада доналар юқори ғовакликка эришилиб, Re нинг ажралиб чиқиш миқдорини 2 мартага ошириш имконини берган.