OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Тўлаков Нурилла Қосимовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 may 2018

Тўлаков Нурилла Қосимовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Тўлаков Нурилла Қосимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ферроценкарбон кислотанинг айрим ҳосилалари синтези ва уларни синфлаш», 02.00.09–Товарлар кимёси (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/K103.

Илмий раҳбар: Асқаров Иброхим Рахмонович, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.K.05.01.

Расмий оппонентлар: Каримқулов Қурбонқул Мавлонқулович, техника фанлари доктори, профессор; Деҳқонов Раҳматилла Султонович, кимё фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ацецилферроцен ва ферроценкарбон кислотани олиниш усулларини такомиллаштириш, ферроценкарбон кислотанинг айрим биологик фаол ҳосилалари синтези ва уларнинг кимёвий таркиби асосида синфлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ацетилферроцен олиш усули такомиллаштирилган;

ферроценкарбон кислота олишнинг янги усули ишлаб чиқилган;

илк бор ферроценкарбон кислотани диазотирлаш реакцияси асосида 1`-(п-оксифенил) ферроценкарбон кислота ҳосил бўлиши аниқланган;

ферроценкарбон кислота ва ферроценнинг сувда эрувчан ароматик кислоталари асосида янги биологик фаол бирикмалар синтез қилиниб, ғўза чигитининг унувчанлиги ва униш энергиясига ижобий таъсири исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ферроценкарбон кислотанинг айрим ҳосилалари синтези ва уларни синфлаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

“Ғўзани ўстирувчи стимулятор” номли ферроценнинг ароматик ҳосилалари асосида синтез қилинган биостимуляторга Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент олинган (№IAP 05099). Натижада ғўзани ўстирувчи стимулятор сифатида қўллаш имконини берган;

ферроценкарбон кислота асосида синтез қилинган “МАКСИТ-1” биостимуляторини қўллаш технологияси Андижон вилоятида жами 160 гектардан ортиқ ғўза майдонларига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 4 апрелдаги 05 /05-50-сон маълумотномаси). Натижада биостимулятор билан ишлов берилган ғўза майдонларида гектаридан қўшимча 4–5,5 ц ҳосил олиш имконини берган;

ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича ферроценкарбон кислотани сувда эрувчан биологик фаол-стимулятор хоссасига эга ҳосилалари учун 3808939001 код рақами, ферроценнинг сувда эрувчан ароматик ҳосилалари учун 3808939002 код рақами давлат божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 6 январдаги 1/16-9-сон маълумотномаси). Натижада ферроценкарбон кислота ва ферроценнинг сувда эрувчан ароматик ҳосилаларини кимёвий таркиби бўйича синфлаш имконини берган.