OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Оразбаева Айсара Аскаровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 may 2018

Оразбаева Айсара Аскаровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Оразбаева Айсара Аскаровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сирка кислота ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида уруғларни дориловчи воситалар олиш технологияси», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/T172.

Илмий раҳбар: Закиров Бахтияр Сабиржанович, кимё фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор; Азизов Тохир Азизович, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: cирка кислотаси ва уни ишлаб чиқариш чиқиндиси – енгил учувчан фракция, моноэтаноламин ва мис ацетат моногидрат асосида комплекс таъсир этувчи пахта чигити ва донли экинлар уруғларини дориловчи препаратлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

сирка кислотаси, сирка кислотасини ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган чиқинди енгил учувчан фракция, мис (I) оксиди, мис карбонати асосида фунгицид фаолликка эга бўлган мис ацетат моногидрати олинган;

моно-, ди-, триэтаноламин, мис ацетат моногидрати, чумоли ва сирка кислоталарининг моноэтаноламмонийли бирикмалари иштирокидаги мураккаб сувли системаларининг эрувчанлиги асосида «таркиб-хосса» эрувчанлик диаграммалари яратилган;

олтита янги бирикма NH2C2H2OH·(CH3COO)2Cu·H2O; NH(C2H4OH)2·(CH3COO)2Cu H2O; N(C2H4OH)3·(CH3COO)2 Cu H2O; HCOOH·NH2C2H4OH·(CH3COO)2Cu·H2O; CH3COOH·NH2C2H4OH·(CH3COO)2Cu·H2O; 2CH3COOH·NH2C2H4OH·(CH3COO)2Cu·H2O олинган, моддалар замонавий физик-кимёвий усуллар ёрдамида мавжудлиги аниқланган;

сирка кислотаси, мис ацетат моногидрати, енгил учувчан фракция, моноэтаноламин асосида, пахта чигитини илдиз чириши ва гоммоздан дориловчи фунгицид ва стимуляторлик хоссасига эга бўлган янги уч турдаги препаратларни олиш технологиялари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Комплекс таъсир этувчи пахта чигитини дориловчи препаратларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш буйича олинган натижалар асосида:

фунгицидлик хоссага эга бўлган ва таркибида физиологик фаол модда сақлаган уруғларни дориловчи препаратларнинг агрокимёвий синовлари асосида олинган натижалар ФА-А12-142 рақамли «Самарали стимулятор зарарсиз ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини олишнинг ресурс тежамкор технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни синаш» ва ФА-А7-Т133 рақамли «Бентонит билан модификация қилинган азот ва фосфорли минерал ўғитларни қўллашнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш» лойиҳаларида препаратларнинг пахта чигитидаги илдиз чириши ва гоммоз касаллигидан ҳимоялашга қиёсий тахлил қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 18 апрелдаги 4/1255-994-сон маълумотномаси). Натижада пахта хомашёси ҳосилини 4,9г/ўсим. (биринчи терим) ва 4,2 г/ўсим. (яппа терим) ортиши ва пишиб етилишини тезлаштириш имконини берган;

сирка кислотаси, мис ацетатат моногидрати, моноэтаноламинлар асосида пахта чигитини дориловчи препаратини олиш технологияси «Навойазот» АЖда амалиётга татбиқ этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 4 апрелдаги 03-340/А-сон маълумотномаси). Натижада фунгицид, стимулятор ва физиологик фаоликка эга бўлган ушбу препаратлар пахтанинг С-6524 навида қўлланганда «П-4» препаратига нисбатан пахта ҳосилини 1,5ц/ га ошириш имконини берган;

 сирка кислотасини ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган чиқинди енгил учувчан фракция, мис карбонати, мис ацетатат моногидрати, сирка кислотаси ва моноэтаноламин асосида пахта чигитини дориловчи суюқ препаратини олиш технологияси «Навойазот» АЖда амалиётга татбиқ этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 4 апрелдаги 03-340/А-сон маълумотномаси). Натижада ушбу препарат пахтада қўлланилганда пахта кўчатларини илдиз чириши 83,4% дан химоялашини, шунингдек ўсимликларни ривожланишини, уларнинг тез пишиб етишиш имконини берган.