OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Бозоров Жўрабек Тўроновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 may 2018

Бозоров Жўрабек Тўроновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Бозоров Жўрабек Тўроновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахта соапстоки ёғ кислоталари фракциялари асосида сирт-фаол моддалар олиш ва уларни бурғулаш эритмаларида қўллаш», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т252.

Илмий раҳбар: Ёдгаров Нормуҳаммад, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.

Расмий оппонентлар: Юсупов Фарход Махкамович, техника фанлари доктори; Шомансуров Суннат Султонович, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта соапстоки ёғ кислоталари фракциялари асосида сирт-фаол моддалар олиш ва уларни бурғулаш эритмаларида қўллашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

пахта соапстоки ёғ кислоталари фракцияларидан турли ишқорий реагентлар ёрдамида синтез қилинган сувда эрувчан совунсимон СФМларнинг коллоид-кимёвий хусусиятларини (юқори ҳароратларга чидамлилиги, эмульгирлаш, ювиш хусусияти, кўпик ҳосил қилиш ва бошқалар) бошқариш шарт-шароитлари аниқланган;

ишлаб чиқилган сирт-фаол моддалар барқарорлигига пахта соапстоки ёғ кислоталарининг тўйинган ва тўйинмаган фракциялари, қатлам сувларидаги туз миқдори ва юқори ҳароратнинг таъсири аниқланган;

нефть ва газ қудуқларини чуқурлиги ва очилаётган қатлам шарт-шароитларига мос келувчи янги СФМлар ва улар иштирокида бурғулаш эритмаларининг оптимал таркиби аниқланган;

ишлаб чиқилган янги гилмояли бурғулаш эритмаларини нефть ва газ қудуқларини очиш жараёнларида янги бурғулаш эритмаларидан фойдаланишнинг технологик кўрсаткичлари (қовушқоқлик, сув ажратиш, қобиқ қалинлиги ва бошқалар) аниқланган;

ишлаб чиқилган сирт-фаол моддаларни янги бурғулаш эритмаларида қўллаш сарфи рецептураларга киритилган гилмояларнинг минералогик ва кимёвий таркибига боғлиқ ҳолда ўзгартириш шарт-шароити аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари фракциялари асосида ишлаб чиқилган СФМлар ва уларни қўллаб яратилган гилмояли бурғулаш эритмалари турғунлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

маҳаллий пахта соапстокидан олинган тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари фракциялари асосида гилмояли бурғулаш эритмалари турғунлигини оширувчи СФМлар гуруҳи «Бухоронефтгазпармалаш» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2018 йил 9 апрелдаги 02-14/1-26-179-сон маълумотномаси). Натижада импорт ўрнини босувчи маҳаллий СФМларни ишлаб чиқариш ва уларни таннархини 2–2,5 баробар камайтириш имконини берган;

яратилган СФМ асосида гилмояли бурғулаш эритмаларини ишлаб чиқилган рецептуралар бўйича олиш технологияси «Сурхон Пармалаш Ишлари» АЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2018 йил 9 апрелдаги 02-14/1-26-179-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган гилмояли бурғулаш эритмасининг турғунлиги қудуқнинг чуқур қатламларида сақланганлиги туфайли эритманинг сарфи 20–25% га камайтириш имконини берган;

сувда нисбатан кам эрувчан яратилган СФМлар асосида олинган гилмояли бурғулаш эритмаларини чуқур қудуқларда қўллаш усули «Бухоронефтгазпармалаш» АЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2018 йил 9 апрелдаги 02-14/1-26-179-сон маълумотномаси). Натижада яратилган СФМлар асосида ишлаб чиқилган гилмояли бурғулаш эритмаларини юқори ҳароратда (150-1700С гача) кўрсаткичларнинг турғунлигини сақлаш имконияти яратилган.