OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Усмонов Фарҳоджон Комилжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 may 2018

Усмонов Фарҳоджон Комилжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Усмонов Фарҳоджон Комилжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий тиш имплантати учун биофаол қоплама яратиш ва уни самарадорлигини баҳолаш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib288.

Илмий раҳбар: Хабилов Нигмон Лукмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Dong Hee Cho, биология фанлари доктори, профессор (Жанубий Корея); Баймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Шимолий Каролина университети (Америка қўшма штатлари).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий тиш имплантатлари суяк ички қисми учун биофаол қопламани ишлаб чиқиш ва уни қўллашни тажрибада асослашдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тут ипак қурти пилласи чиқиндиларидан хитозан ва учкальцийфосфат армирланган гранулаларидан тиш имплантатлари учун маҳаллий биофаол бирикма олинган;

маҳаллий титанли тиш имплантатлари учун биофаол бирикма олиш учун ионлар электролизи усули ишлаб чиқилган;

биофаол қопламали «Implant.uz» тиш имплантатини тишлар қаторидаги нуқсонларни тўлдириш учун имплантати тажрибада ва имплантат-суяк чегара остеоинтеграциясини ижобий ўсиши исботланган;

маҳаллий полимер матрикс титанли имплантатларни тиббий биологик хавфсизлиги тажрибада ва тажриба ости ҳайвонлари организмига уларнинг заҳарли таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Миллий тиш имплантати учун биофаол қоплама яратиш ва уни самарадорлигига бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Қопламали суяк ичи тиш имплантатини тайёрлаш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патент учун маълумотнома олинган (№IAP 20170369). Мазкур усул суяк ички қисмини биофаол қоплам билан қоплайди ва бу қоплам тиш имплантатини суяк билан бирикиш жараёнини тезлаштириш ва протезлаш муддатини қисқартириш имконини берган;

«Биофаол қопламага эга миллий тиш имплантатини қўллаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 16 февралдаги 8н-р/33-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма миллий биофаол қопламали тиш имплантатларини ишлаб чиқиш, учкальцийфосфат ва маҳаллий хитозан асосли биофаол қопламанинг оптимал ўлчамларини аниқлаш ва унинг самарадорлигини бахолаш имконини берган;

миллий тиш имплантати учун биофаол қоплама яратиш ва уни самарадорлиги бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси олий ўқув юртлариаро илмий тадқиқот лабораториясининг тажриба амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 13 апрелдаги 8н-з/49-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши тут ипак қурти пилласи чиқиндиларидан олинган маҳаллий хитозан ва учкальцийфосфатнинг армирланган гранулаларидан тайёрланган маҳаллий полимер матриксини жарроҳлик ва ортопедик стоматологияда, травматологияда, жарроҳликда қўлланиш имконини берган ва шу орқали протезлаш вақтини 2-3 ойга камайтирган.