OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Дусмухамедов Дилшод Махмуджановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 may 2018

Дусмухамедов Дилшод Махмуджановичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Дусмухамедов Дилшод Махмуджановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хейлопластикадан кейинги юқори лабнинг иккиламчи деформацияларни хирургик даволаш ва профилактикаси», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib444.

Илмий раҳбар: Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стогматология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Jun-Young Pang, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Сеул, Жанубий Корея); Баймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Шимолий Каролина университети (АҚШ).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтиклари бор болаларда клиник-биохимик таҳлиллар асосида юқори лабнинг иккламчи деформацияларнинг олдини олишга қаратилган комплекс даволашни такомиллаштиришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

такомиллаштирилган хейлоуранопластика усули юқори лаб юганчасини узайтириш, оғиз-бурун йўлини бартараф этиш ва шу билан бир қаторда оғиз бўшлиғи даҳлизини шакллантириш ҳамда жарроҳлик реаблитациясининг босқичларини камайтириши исботланган;

юқори лабнинг иккиламчи деформацияларини шаклланиши бирламчи хейлопластикага индивидуал ёндошмаслик ҳамда организмдаги латент патологик жараёнларнинг жарроҳлик амалиётидан кейинги чандиқлар шаклланишига таъсири борлиги аниқланган;

жарроҳлик амалиётидан олдинги комплекс даволашда ҚТЎО кўрсаткичини назорат қилиш патологик чандиқлар ривожланишини ўз вақтида профилактика ва коррекция қилиш имконини берганлиги исботланган;

юқори лабнинг иккиламчи деформацияси ривожланишини операциядан олдинги қоннинг клиник-лаборатор ва биокимёвий кўрсаткичларига асосланиб башоратлаш модели ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Хейлопластикадан кейин юқори лабларнинг иккиламчи деформацияси олдини олиш ва хирургик даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Юқори лаб ва танглайнинг бир тамонлама кемтикиди иккиламчи деформациялар ривожланишини дори воситалари билан олдини олиш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил  2 апрелдаги 8н-д/64-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма танглай ва юқори лабнинг бир тамонлама кетиги бор болаларни жарроҳлик даволашдан олдин дори-дармон билан даволаш ва иккиламчи деформациялар шаклланишини олдини олиш имконини берган;

«Юқори лаб ва танглайнинг бир тамонлама кемтикини хейлопериостопластиика усули» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил  2 апрелдаги 8н-д/64-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма танглай ва юқори лабнинг туғма кемтикини хейлопериостопластика усули ёрдамида  хирургик даволаш имконини берган;

хейлопластикадан кейин юқори лабларнинг иккиламчи деформацияси олдини олиш ва хирургик даволашнинг  самарали тизимини  ишлаб чиқиш  ва такомиллаштиришга қаратилган  натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институтининг болалар юз-жағ жарроҳлик клиникаси клиник амалиётига, Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг кўп тармоқли болалар шифохоналарининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил  2 апрелдаги 8н-д/64-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши танглай ва лабларнинг  туғма кемтикини хирургик даволашда 25-55% яхшиланишини таъминланган.