OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ҳолиқулова Ҳулкар Юлдошевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 may 2018

Ҳолиқулова Ҳулкар Юлдошевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ҳолиқулова Ҳулкар Юлдошевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда имконияти чекланган шахсларни ҳимоя қилиш сиёсати (1991-2014 йй)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tar143.

Илмий раҳбар: Муртазаева Раҳбар Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc. 27.06.2017.Tar.01.04.

Расмий оппонентлар: Зияева Доно Ҳамидовна, тарих фанлар доктори, профессор. Усмонова Муборак Акмалжоновна, юридик фанлар доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи:Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.

II. Тадқиқотнинг мақсади: имконияти чекланган шахсларга бўлган муносабат тарихини ёритиш ва мустақиллик йилларида Ўзбекистонда уларни ҳимоя қилишнинг моҳиятини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Нодавлат нотижорат ташкилотларининг имконияти чекланган шахсларни ҳимоя қилиш борасида фаолиятидаги номутаносибликни бартараф этиш учун ногиронлар ассоциациясини ҳамда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда вилоятларда Ногиронлар билан ишлаш секторини ташкил қилишнинг зарурати исботланган;

имконияти чекланган ёшларнинг инклюзив таълими узлуксизлиги самарадорлигини оширишда олий ўқув юртлари учун махсус квота, ресурс педагогларни ажратиш ҳамда зарур инфратузилмаларни яратишнинг устувор аҳамияти асосланган;

имконияти чекланган шахсларни жамиятга интеграция қилишга таъсир кўрсатувчи касб ориентациясини ошириш, корхона раҳбарларининг ижтимоий модель асосидаги муносабатини шакллантириш, ногиронларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш каби ижтимоий омиллар аниқланган;

Қорақалпоғистон, Хоразм, Наманган, Жиззах, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида ногиронликнинг экологик, тиббий хизмат сифати ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ муносабатлари каби омиллар билан боғлиқлиги тизимли равишда очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда имконияти чекланган шахсларни ҳимоя қилиш сиёсати бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Ногиронлар нодавлат нотижорат ташкилотларининг ривожланиш жараёнидаги давлат ташкилотлари билан ижтимоий шериклиги асосида ҳудудлар кесимидаги фаолиятига оид илмий хулосаларидан ҳамда ногиронлар сонининг регионал, хронологик аспектдаги таҳлили асосида Қорақалпоғистон, Хоразм, Наманган, Жиззах, Сирдарё  вилоятларида нисбатан юқорилиги экологик, тиббий, ижтимоий омиллар билан боғлиқ эканлигига оид илмий натижалардан Ўзбекистон ногиронлар жамияти фаолиятида фойдаланилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги Р-5006-сон «Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қуввватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан тузилган давлат комиссиясига тақдим қилинди. (Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг 2017 йил 6 февралдаги 01-сон маълумотномаси). Ушбу диссертация юзасидан билдирилган илмий хулоса ва таклифлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга интеграциялашувига хизмат қилган;

инклюзив таълим стратегиясининг ишлаб чиқилиши имконияти чекланган болаларнинг таълим узлуксизлигини таъминлаш ва ижтимоий ҳаётга интеграциялашувидаги энг муҳим омил эканлиги ва имконияти чекланган шахслар бандлигининг меҳнат турлари ва ҳудудлар кесимида таҳлилига оид илмий янгликларидан Ўзбекистон карлар жамияти фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон карлар жамиятининг 2017 йил 21 сентябрдаги 1/01-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши имконияти чекланган шахсларни жамиятга интеграция қилиш, кўзи ожиз кар-соқовларга касбий таълим бериш ва уларни касбга йўналтириш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.