OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Кадирова Мунира Расуловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
02 may 2018

Кадирова Мунира Расуловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Кадирова Мунира Расуловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тилларга ихтисослашмаган олий таълим муассасалари талабаларига чет тилини ўргатишда ижодий фаолликни модернизациялаш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Ped133.

Илмий раҳбар: Юзликаев Фарит Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.

Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайлохон Толибжоновна педагогика фанлари доктори, профессор; Нишонова Замира Таскараевна психология фанлари доктори, профессор

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:  тилларга ихтисослашмаган олий ўқув юрти талабаларида ижодий фаолликни модернизациялашнинг педагогик механизмларини ривожлантиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тилларга ихтисослашмаган олий таълим муассасалари талабаларига инглиз тили ўргатиш коммуникативлик, ижодий фаоллик ва креативлик компонентлари, ўз ўзини бахолаш, индивидуал ривожлантириш, ауто – психологик тренинг мажмуини қўллаш асосида такомиллаштирилган;

тилларга ихтисослашмаган олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш сифати, ўқув – билиш фаолияти, инновацион ва ижодий фаолият компонентларини оптималлаштириш асосида ривожлантирилган;

тилларга ихтисослашмаган олий таълим муассасалари талабаларнинг ижодий фаоллигини ривожлантириш модели когнитив, ташкилий фаолиятли, мотивацион мезонларни факторли таҳлил ҳамда касбий лаёқатлари, амалий касбий билимларини аниқлаштириш орқали такомиллаштирилган;

мутахассислик йўналишларида талабаларнинг ижодий фаоллигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини инглиз тилини билиш даражаларни кенгайтириш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Чет тилини ўргатишда ижодий фаолликни модернизациялашга оид тадқиқот натижалари асосида:

тилларга ихтисослашмаган олий таълим муассасалари талабаларининг чет тилларни ўрганиш жараёнида ижодий фаоллигини оширишнинг услубий асосларини такомиллаштиришга оид таклифлар таълим йўналишлари ўқув жараёнига тадбиқ қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 21 августдаги 89-03-1412 сон маълумотномаси). Бу таклифларнинг жорий қилиниши тилларга ихтисослашмаган олий таълим муассасалари талабаларининг чет тилига оид билимлари самарадорлиги ошишига хизмат қилган;

талабаларнинг инглиз тилини ўқитиш сифати, ўқув – билиш фаолияти, инновацион ва ижодий фаолият компонентлари А-1-100 рақамли «Тиббиёт ходимлари учун чет тили, ахборот коммуникация ва таълим технологиялари бўйича узлуксиз малака ошириш тизимини яратиш ва унинг самарадорлигини ошириш» амалий гранти лойиҳаси доирасида ривожлантирилган (2015-2017 йй.) (Ҳудудий инновация фаолияти трансфери марказининг 2017 йил 17 августдаги 44-2-сон маълумотномаси). Натижада тиббиёт таълим йўналишлари талабаларининг мутахассислик доирасида амалий чет тилини билиш даражаси 36,7 % га ошган.