OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Туйчиев Тимур Ортиковичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
17 apr 2018

Туйчиев Тимур Ортиковичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Туйчиев Тимур Ортиковичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахтани тозалаш технологик жараёнига тайёрлаш ва таъминлагични такомиллаштирган ҳолда тозалаш машинаси самарадорлигини ошириш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Т528.

Илмий раҳбар: Мадумаров Илхомжон Дедаханович, техника фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор; Эргашов Жамолиддин Самадович, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта тозалаш ускуналарига пахта хомашёсини бир меъёрда узлуксиз таъминлаш ҳамда пахтани тозалаш жараёнига тайёрлаш  асосида тозалаш машинасининг самарадорлигини оширувчи таъминлагич ва тозалаш машинасини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тозалаш самарадорлигини ошириш имконини берувчи, пахта зичлигини оширмасдан узатувчи таъминлагич ишлаб чиқилган;

таъминловчи валикларнинг таъсир доирасида пахтани қисилишида таъсир қиладиган кучланишларни ҳисоблаш асосида янги шахта-тўплагичнинг параметрлари аниқланган;

қозиқчали барабанларда пахтанинг ҳаракати, зичлиги, ғоваклиги ва ҳаво оқимини аниқлаш асосида пахтани тозалаш жараёнига тайёрлашнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган;

таъминлагич ишчи органларининг асосий кўрсаткичлари ва уларни тозалагичларнинг ишлаш самарадорлигига таъсир даражаси аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Пахта тозалаш машиналарининг тозалаш самарадорлигини ошириш имкониятини берувчи таъминлагич ва пахтани тозалаш жараёнига тайёрлаш технологияси бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:

қозиқчали таъминловчи валиклар ўрнатилган пахта тозалаш машинаси “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфига кирувчи корхоналарда, жумладан “Пахтакор пахта тозалаш” корхонасида жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2018 йил 6 мартдаги 02-18/1215-сон маълумотномаси). Натижада пахта тозалаш машинасининг самарадорлиги 3,5÷4,5% га ошириш имконияти яратилган;

шахта-тўплагичнинг шакли тўғри тўртбурчак ва эни 240 мм бўлган таъминлагич ўрнатилган тозалаш машинаси “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфига кирувчи корхоналарда, жумладан “Бўка пахта тозалаш” корхонасига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2018 йил 6 мартдаги 02-18/1215-сон маълумотномаси). Натижада тозалаш машиналарига пахта хомашёсини бир меъёрда узлуксиз таъминланишига эришилиб, машинанинг тозалаш самарадорлигини 5,5÷6,5 % га ошириш имконини берган;

пахтани тозалаш жараёнига тайёрлаш технологияси “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфига кирувчи корхоналарда, жумладан “Бўка пахта тозалаш” корхонасига жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2018 йил 6 мартдаги 02-18/1215-сон маълумотномаси). Натижада тозалаш жараёнига пахтани алоҳида бўлакчаларга ажратилган ҳолда таъминлаш ва пахтанинг тузилмавий таркиб коэффициентини 4,5÷5,5 % га камайтириш имкони яратилган.