OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Сафаров Отабек Амриллоевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
17 apr 2018

Сафаров Отабек Амриллоевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Сафаров Отабек Амриллоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Замонавий менежмент ёндашувлари асосида халқ таълими тизимини бошқаришни такомиллаштириш», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt238.

Илмий раҳбар: Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Қосимова Дилором Собировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий менежмент ёндашувлари асосида халқ таълими тизимини бошқаришни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

халқ  таълими тизимини самарали бошқарув ёндашувлари ишлаб чиқилган ва халқ таълими вазирлиги бошқарув аппаратининг назорат функцияси такомиллаштирилган;

халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги республика таълим марказининг ташкилий тузилмаси персонални бошқариш тамойиллари асосида такомиллаштирилган;

халқ таълими тизимида давлат бошқарувини такомиллаштириш ҳамда таълимнинг бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг ташкилий тузилмаси ишлаб чиқилган;

халқ таълими туман ва шаҳар бўлимларида марказлаштирилган молия ва бухгалтерия хизматларини ташкил этиш механизмлари ишлаб чиқилган.

халқ таълими тизими бошқарув бўғинлари (вилоят халқ таълими бошқармалари, халқ таълими туман ва шаҳар бўлимлари, умумий ўрта таълим мактаблари) раҳбарларининг касбий стандартлари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Замонавий менежмент ёндашувлари асосида халқ таълими тизимини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

халқ таълими тизимини самарали бошқарув ёндашувларини ва бошқарув аппарати функцияларини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 18 декабрдаги 6305-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида вазирликда янги Ички аудит ва молиявий назорат хизмати ташкил этилди ҳамда халқ таълими тизимида молиявий хатоликларни 40,0 фоизгача камайтириш имконияти яратилган;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги  Республика Таълим маркази фаолияти ва унинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича берилган илмий таклифлар Халқ таълими вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 18 декабрдаги 6305-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида 2017 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида 25 млн. сўм маблағ иқтисод қилинган бўлиб, бу кўрсаткич 2018 йил давомида 153 млн. сўмни ташкил этган;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ҳамда вилоят Халқ таълими бошқармаларининг бошқарув ташкилий тузилмаларини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 18 декабрдаги 6305-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида Таълим сифатини назорат қилиш бўлими, ҳуқуқшунос ва кадрлар бўйича мутахассис штатлари янгидан ташкил этилган бу ўзнавбатида халқ таълими тизимида ишловчиларнинг меҳнат унумдорлигини ошишини таъминлаб, таълим сифати кўрсаткичини 4,0 фоизга ошириш имконини яратган;

халқ таълими туман (шаҳар) бўлимларида молиявий назорат стандартлари асосида марказлаштирилган молиявий хизматларни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Халқ таълими вазирлиги тизими фаолиятига қўллаш учун жорий этилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 18 декабрдаги 6305-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Фарғона, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги 179 та умумтаълим мактабларида 2017 йилнинг ноябрь ойида 143 млн. 754 минг сўм молиявий маблағ иқтисод қилинган бу эса 2018 йилда республика бўйича 103 млрд. 476 млн. сўмлик иқтисодий самарадорликка эришишни таъминлаган.