OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдумаликов Абдулатиф Абиджоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
17 apr 2018

Абдумаликов Абдулатиф Абиджоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдумаликов Абдулатиф Абиджоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фуқаролик жамиятини ривожлантириш шароитида шахс информацион маданиятини шакллантириш», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Fal108.

Илмий раҳбар: Ҳакимов Назар Ҳакимович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.F.01.05.

Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Рузиева Рухсора Ходиевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: шахс информацион маданиятини шакллантиришнинг ижтимоий, маънавий, ахлоқий омилларининг фалсафий жиҳатларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

фуқаролик жамияти ривожланиши шароитида шахс маънавий оламини информацион хуружлар, мафкуравий тажовуз, дезинформация каби ахборот таҳдидлардан ҳимоялашга оид таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган;

информацион маданиятнинг мазмуни ва мақсадини ривожлантиришга таъсир этувчи ижтимоий маънавий омиллар – информацион онг, информацион макон, информацион саводхонлик аниқланган;

информацион маданиятни шакллантиришнинг объектив ва субъектив асослари, яъни инсон тафаккурининг субстрати – мия ярим шарлари асимметрияси ҳамда хотира, хаёл, ҳиссий эмоционал кечинмалар ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан асосланган;

ахборот хуружларининг шахс маънавий-ахлоқий дунёсига салбий таъсирини олдини олишда информацион маданиятнинг интегратив, гносеологик, аксиологик функциялари ва шахс информацион маданияти ривожланишига таъсир этувчи механизмлари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш шароитида шахс информацион маданиятини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган ижтимоий-фалсафий таклифлар асосида:

шахс маънавий оламини информацион хуружлар, мафкуравий тажовуз, дезинформация каби ахборот таҳдидлардан ҳимоялашга оид илмий таклифлардан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти фаолиятида фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2016 йил 9 декабрдаги 01-15/226-сон, Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2016 йил 13 декабрдаги 01/07-784-сон ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг 2018 йил 5 февралдаги 04-13/680-сон маълумотномалари). Илмий натижанинг қўлланилиши ёшлар информацион маданиятининг такомиллашувига хизмат қилган;

ёшлар информацион маданиятининг юксалиши жараёнига оид таклиф ва тавсиялардан ПЗ-2014-0829162612 рақамли «VIII-IX синфлар таълим жараёнини ижтимоий педагогик лойиҳалаштириш методикасини ишлаб чиқиш («Ўзбекистон тарихи», «Иқтисодий билим асослари», «Миллий ғоя ва маънавият асослари» фанлари мисолида)» амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 89-03-870-сон маълумотномаси). Илмий натижа қўлланманинг назарий жиҳатдан такомиллашишини таъминлаган.

информацион маданиятни шакллантиришда инсон тафаккурининг субстрати – мия ярим шарлари асимметрияси ҳамда хотира, хаёл, ҳиссий эмоционал кечинмаларининг объектив ва субъектив асосларига оид таклифлардан ОТ-ф1-100 рақамли «Имконияти чекланган болалар ижтимоий фаолиятининг бадиий ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашув» мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида «Шахс ва қадриятлар диалектикаси» номли монографияда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 89-03-870-сон маълумотномаси). Илмий натижа информацион маданиятни шакллантиришда мустақил хулосаларнинг такомиллашувига хизмат қилган;

ахборот хуружларининг шахс маънавий-ахлоқий қиёфасига салбий таъсирининг олдини олишда информацион маданиятнинг интегратив, гносеологик, аксиологик функцияларига доир таклиф ва тавсиялардан ЁА-1-007 рақамли «Радикал мафкураларнинг ёшлар тарбиясига салбий таъсири ва уларнинг олдини олиш усуллари» мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 89-03-870-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши ёшларда мавфкуравий иммунитетни мустаҳкамлашнинг самарали тизимини яратиш имконини берган.