OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Саатов Ботир Талъатовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 apr 2018

Саатов Ботир Талъатовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Саатов Ботир Талъатовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Витилиго патогенезида генетик ва метаболик бузилишлар ва уларни коррекциялаш усулларини ишлаб чиқиш», 14.00.11–Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tib78.

Илмий маслаҳатчи: Арифов Саидкасим Сайдазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Ваисов Адхамжон Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маннанов Абдушукур Маликович, тиббиёт фанлари доктори профессор; Мухамедов Рустам Султонович, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Андижон тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

ІІ.Тадқиқотнинг мақсадивитилиго ривожланиши механизмларидаги генетик ва метаболик бузилишлар  натижалари асосида унинг патогенетик даволаш усулини ишлаб чиқишдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор витилиго ривожланиш ҳавфи билан TNF-α гени 308 G/А полиморфизмининг ўзаро боғлиқлиги исботланган;

соғлом инсонлар ва витилиголи беморларда TYR гени G/А (rs 1393350) полиморфизми аллеллари ва генотиплари тарқалиш фоизларининг ўзгариши билан касалликка бўлган мойиллик  ўртасидаги ўзаро боғлиқлик исботланган;

илк бор соғлом инсонлар ва витилиголи беморлар териси ва қон зардобида фосфолипидларнинг сифат ва миқдорий таркиби бузилиши оқибатида меланоцитлар апоптозни кучайиши аниқланган;

витилиголи  беморларнинг тери ва қон зардобида оксидланиш стресси юқори даражада эканлиги меланоцитларга токсик таъсир натижасида функционал фаолияти пасайиши аниқланган;     

витилиго ривожланишида инсон териси ва соч толасида микроэлементлар таркибининг миқдорий ўзгаришлари жумладан, мис кимёвий элементининг камайиши тирозиназа ферменти фаоллигига таъсир қилиб, меланин синтезини пасайиши аниқланган;

витилигони патогенетик даволашга қаратилган, янги кўп компонентли Липовитилиннинг спрей шакли  ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Витилиго патогенезида генетик ва метаболик бузилишлар ва уларни коррекциялаш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:                                   

ишлаб чиқилган «Витилигони даволаш учун липосомали доривор шакл»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога (IAP 04292-сон) патенти олинган. Илмий тадқиқот  натижаси витилиго касаллигини даволаш учун янги Липовитилин  препаратини яратиш имконини берган;

витилигонинг этиологияси ва патогенези, даволаш ва профилактикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Витилиго этиологияси ва патогенезининг замонавий жиҳатлари» мавзусидаги услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 мартдаги 8н-з/39-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма аҳоли орасида витилигони пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш, касалликнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш имконини оширишга хизмат қилган;

липосомалар асосида кўп компонентли Липовитилин препарати «TOP FARM SERVICE» МЧЖда спрей шаклида  серияли ишлаб чиқаришга татбиқ этилган ва  1629741-сон билан Давлат рўйхатидан ўтказилган;

Липовитилин соғлиқни сақлаш тизими амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент вилоят тери-таносил касалликлари диспансери амалий фаолиятига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 6 январдаги 8н-д/88-сон маълумотномаси). Татбиқ этилган Липовитилин иштирокидаги витилигони самарали патогенетик даволаш усулини ишлаб чиқишга имкон берган.