OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Юсупов Азамат Фархадовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 apr 2018

Юсупов Азамат Фархадовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Юсупов Азамат Фархадовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёшга боғлиқ макуляр дегенерация касаллигида кўзнинг функционал ҳолатини комплекс баҳолаш ва даволаш тактикасини танлаш», 14.00.08–Офтальмология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Tib196.

Илмий маслаҳатчи: Билалов Эркин Назимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.28.12.2017.Tib.59.01.

Расмий оппонентлар: Столяренко Георгий Евгеньевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия); Юсупов Амин Азизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Икрамов Азизбек Фозилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «HanGil Eye Hospital» клиникаси (Жанубий Корея).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: дифференциал ёндашув билан комплекс ташхислаш ва оптимал даволаш тактикасини ишлаб чиқиш орқали ёшга боғлиқ макуляр дегенерациянинг даволаш самарадорлигини оширишдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ультратовуш доплерография маълумотлари асосида ёшга боғлиқ макуляр дегенерациянинг ривожланиши уйқу артерияларининг патологик ўзгаришлари ва кўзнинг магистрал томирларида қон оқими кўрсаткичлари ёмонлашуви даражаси билан боғлиқлиги аниқланган;

кўзнинг магистрал томирларидаги қон оқими ва тўр парданинг электрогенез ҳолати бўйича ноэкссудатив ёшга боғлиқ макуляр дегенерацияда вазоактив ва нейротроп препаратларнинг буюришини белгиловчи кўз фаолиятининг бузилиш мезонлари аниқланган;

ноэкссудатив ёшга боғлиқ макуляр дегенерация ривожланиши хавфини камайтирувчи ва кўриш фаолиятини оширувчи касалликнинг комплекс давосида илк бор қўлланилган медотилин препаратининг самарадорлиги кўзнинг клинико-функционал, электроретинография ва кўз гемодинамикаси кўрсаткичлари асосида исботланган;

экссудатив ёшга боғлиқ макуляр дегенерацияни даволашда транспупилляр термотерапия ва ангиогенез ингибитори – луцентис препаратини алоҳида таъсири кўриш фаолияти, оптик когерент томография ва флуоресцент ангиография кўрсаткичлари асосида исботланган;

экссудатив ёшга боғлиқ макуляр дегенерацияни даволашда антивазопролифератив хусусиятини ошириш ва иқтисодий сарф-харажатларни камайтириш мақсадида илк бор ишлатилган уйғунлашган даво самарадорлиги кўзнинг клинико-функционал, оптик когерент томография ва флуоресцент ангиография кўрсаткичлари асосида исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ёшга боғлиқ макуляр дегенерация касаллигида кўзнинг функционал ҳолатини комплекс баҳолаш ва даволаш тактикасини танлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

“Ёшга боғлиқ экссудатив макуляр дегенерацияни даволаш усули” мавзусидаги услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 3 октябрдаги 8н-р/143-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ёшга боғлиқ макуляр дегенерация касаллиги экссудатив шакли ташхисини оптик-когерент томография ва флуоресцент ангиография каби инструментал текширувларини қўллаш орқали такомиллаштириш ва бунинг натижасида хориоидал неоваскуляризациянинг типларини бир-биридан қиёсий фарқлаш имконини берган;

экссудатив ёшга боғлиқ макуляр дегенерация фонида кечувчи хориоидал неоваскуляризациянинг турли типларига қараб дифференциал даволашнинг бир неча усуллари услубий қўлланма доирасида соғлиқни сақлаш тизимига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 21 декабрдаги 8н-д/69-сон маълумотномаси). Транспупилляр термотерапияни хориоидал неоваскуляризациянинг яширин типида, ангиогенез ингибиторини классик ва аралаш типида қўллаш орқали ушбу касалликлар билан касалланган беморларнинг даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;

турли шаклдаги ёшга боғлиқ макуляр дегенерациянинг патогенезини бир неча омилларига таъсирини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган даволаш алгоритми соғлиқни сақлаш тизимига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 21 декабрдаги 8н-д/69-сон маълумотномаси). Нейротроп ва маҳаллий қон айланишини яхшиловчи препаратни касалликнинг ноэкссудатив шаклида, уйғунлашган давони экссудатив шаклида қўллаш орқали даволаш самарадорлигини ошириш ва иқтисодий сарф-харажатни камайтириш имконини берган.

Ёшга боғлиқ макуляр дегенерация касаллиги даволашини такомиллаштиришга қаратилган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 1-клиникаси, Республика клиник офтальмологик шифохонаси ва Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 21 декабрдаги 8н-д/69-сон ва 2018 йил 6 апрельдаги 8 н-з/44-сон маълумотномалари). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши ёшга боғлиқ макуляр дегенерация касаллигини даволаш самарадорлигини 40%га яхшилаш ҳамда иқтисодий сарф-харажатни 2 маротаба қисқартириш, бу эса ўз навбатида беморларни кўриш фаолияти кўрсаткичларини 30%га яхшиланишини таъминланган.