OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Умрқулова Сожида Хусановнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 apr 2018

Умрқулова Сожида Хусановнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Умрқулова Сожида Хусановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон жанубидаги Hyalomma авлоди каналарининг фаунаси ва сўлак бези секретининг токсик хусусиятлари», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2017.3.PhD/B113.

Илмий раҳбар: Азимов Джалалиддин Азимович, биология фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Зоология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.52.01.

Расмий оппонентлар: Дадаев Сайдулла, биология фанлари доктори, профессор; Эшова Холиса Саидовна, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида Hyalomma авлоди каналарининг фаунаси, биоэкологияси ва сўлак бези секретининг токсик хусусиятларини аниқлаш ва каналарга қарши кураш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Жанубий Ўзбекистон экотизимларида Hyalomma каналарининг 6 - H. dromedarii, H. аsiaticum, H. detritum, H. sсupense, H anatolicum, ва H. plumbeum турлари аниқланган;

Hyalomma авлоди каналарининг табиий ва урбанлашган ҳудудларда кенг тарқалиши, уй ва овланадиган ҳайвонларнинг зарарланиш ҳолати аниқланган;

Жанубий Ўзбекистон шароитида H. asiaticum канасининг доминантлиги, ушбу турнинг популяциялари миқдори ва ландшафтларда кенг тарқалиши билан асосланган;

ўрганилган ҳудуд шароитида «паразит-хўжайин» тизимининг шаклланиши таҳлил этилган ва каналарнинг морфо-биологик йўналишлари аниқланган;

Hyalomma авлоди каналари сўлагидаги биофаол моддалар таркиби ва уларнинг ҳайвон организмига таъсир механизмлари исботланган;

биофаол моддалар таркиби фосфолипаза А, протеаза ва оқсил моддалардан ташкил топганлиги асосланган;

қишлоқ хўжалиги ҳайвонлариэктопаразитларига қарши кураш усуллари такомиллаштирилган ва янги кимёвий ҳамда биологик инсектицидлар таъсири самарадорлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жанубий Ўзбекистон қишлоқ ҳўжалиги ҳайвонлари эктопаразитлари Hyаlomma авлодиканалари фаунаси, морфо-биологик ва экологик хусусиятларини тадқиқ қилишдан олинган илмий-амалий натижалар асосида:

Hyаlomma эктопаразитларига қарши кимёвий - азимитрин ва ТN-1 ўсимлик моддалар препарати чорвачилик фермер ҳўжаликлари амалиётига жорий қилинган (Давлат ветеринария қўмитасининг 2017 йил 30 августдаги 02/14-191-сон маълумотномаси). Натижада, азимитрин препарати билан қорамолларни канасизлантириш ўртача 70% ва TN-1 ўсимлик препарати қўлланилганда ўртача 80% самарадорликка эришиш имконини берган;

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги чорвачилик фермер ҳўжалигида вектоп препарати иксод каналарига қарши қўлланилган (Қорақолпоғистон Республикаси давлат ветеринария қўмитасининг 2017 йил 31 октябрдаги 25/04-86-сон маълумотномаси). Натижада вектоп препарати билан қишлоқ ҳўжалиги ҳайвонларини канасизлантириш ўртача 85% камайтириш имконини берган;

Argasidae ва Ixodidae оилаларига мансуб 15 турдан иборат 400 нусха кана намуналари республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2018 йил 7 мартдаги 4/1255-597-сон маълумотномаси). Натижада намуналарқишлоқ ҳўжалиги ҳайвонлари каналарифондини бойитган ва каналар турлари хилма - хиллигини аниқлаш ва замонавий фаунасини ўрганишда атлас тайёрлаш имконини берган.