OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Урақов Шокир Улашовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 apr 2018

Урақов Шокир Улашовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Урақов Шокир Улашовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гибрид интеллектуал тизимларда коллегиал диагностик қарорларни қабул қилишнинг алгоритмлари ва усуллари», 05.01.02–Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш  (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T191.

Илмий раҳбар: Сафаров Ташпулат, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ва Самарқанд давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.

Расмий оппонентлар: Қобулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор; Ўринбаев Эркин, техника фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ечим қабул қилишда TLIK технологияга асосланган гибрид интеллектуал ташхисий ечим қабул қилишни қўлловчи тизимнинг усул, модел, алгоритм ва дастурий мажмуаларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

гибрид интеллектуал ташхисий ечим қабул қилишни қўлловчи тизимнинг TLIK усул билан ишловчи ва кўп каррали тасдиққа асосланган умумий схемаси ишлаб чиқилган;

экспертлар компетентлилиги  интеграл кўрсаткичи ва экспертлар берган  баҳоларининг мослик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташхисий ечим қабул қилишнинг кўп ўлчовли матрицали эҳтимолий ва босқичма-босқич мушоҳада этувчи мантиқий моделлари яратилган;

гибрид интеллектуал ташхисий ечим қабул қилишни қўлловчи тизимни қўллаб ташхис қўйиш жараёнини оптималлаштириш ва даволаш жараёнини бошқариш усул ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;

гибрид интеллектуал ташхисий ечим қабул қилишни қўлловчи тизимни ишлаш жараёнини моделлаштиришнинг интеграллашган алгоритми ва коллегиал ташхислашнинг дастурий мажмуаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ташхисий ечим қабул қилишни қўлловчи тизимни тадқиқ этиш мақсадида яратилган математик модел, алгоритм ва дастурий мажмуалар асосида:

тиббий диагностика жараёнини автоматлаштириш тизимининг алгоритм ва дастурий воситаси Қашқадарё вилояти Чироқчи туман соғлиқни сақлаш бўлимида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 13 февралдаги 33-8/999-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида яратилган дастурий воситани қўллаш орқали беморларга бирламчи ташхис қўйиш даврини 3 баробарга камайтириш ва ташхислаш билан боғлиқ моддий харажатларни 65,9% га камайтириш имконини берган;

тиббий ташхислаш жараёнини автоматлаштиришнинг дастурий мажмуаси Республика тез тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиалида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 13 февралдаги 33-8/999-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ташхис ишончлилигини 10-15% га ошириш имкони яратилган;

тиббий ташхислаш жараёнини автоматлаштиришнинг дастурий воситаси Самарқанд шаҳри “Бионурмедсервис” МЧЖ тиббий диагностика марказида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 13 февралдаги 33-8/999-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида бирламчи ташхис қўйиш жараёни вақтини 18,2% га ва моддий харажатларни 16,6% га камайтириш имконини берган.