OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хакимова Дилором Алишеровнанинг диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни
 
12 apr 2018

Хакимова Дилором Алишеровнанинг диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

Хакимова Дилором Алишеровнанинг

диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Автокорхона ишчилари махсус кийими учун ҳимоя қопламасини бериш технологиясини ишлаб чиқиш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/T116.

Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

Илмий раҳбар: Қодиров Тўлқин Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.T.08.01.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ишчилар махсус кийимлари учун физик-механик ва кимёвий кўрсаткичлари юқори бўлган маҳаллий бирикмалар асосида янги, арзон ва самарали ҳимоя қопламасини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ишчилар махсус кийими учун илк бор янги маҳаллий бирикмалар асосида ҳимоя қопламаси яратилган (№IAP 05443-2017 й.);

ишчилар иш шароитини ва хавфли таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда махсус кийим емирилиш топографияси (ўта кирланган участкалар, бироз кирланган ва ишдан чиққан участкалар) ва эргономик ҳаракатлар картаси (эгилган, букчайган, ўтириш, қўлни кўтариш, ярим ўтириш ва тиззалаш) ишлаб чиқилган;

таклиф этилган ҳимоя қопламаси билан шимдирилган пахта толали газлама структурасининг ўзгаришлари инфрақизил, ультрабинафша спектроскопия, микрофотография, электрон микроскопия, дериватограмма ва сорбцион усулларини қўллаш асосида аниқланган;

янги ҳимоя таркибни қўллаб, рақобатбардош махсус кийимлар тўпламининг саноат намуналари яратилган.

IV. Ихтирога патенти: «Ҳимоя қопламасини олиш учун таркиб», №IAP 05443-2017 й., Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 19 сентябрдаги 02-11/2470-сон хулосаси.

V. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ҳимоя қопламаси билан ишлов берилган махсус кийимларни такомиллаштириш бўйича олинган  илмий натижалар асосида:

«Ҳимоя қопламасини олиш учун таркиб» асосида яратилган махсус кийим  Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси  тасарруфидаги «Ўзавтойўл махсус кийим кечак» унитар корхонасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2017 йил 4 декабрдаги  05-4186-сон маълумотномаси). Натижада махсус кийимнинг эксплуатацион кўрсаткичлари 4 ойга узайтириш имконини берган;

тадқиқот натижалари бўйича ишлаб чиқилган техник шартлар  ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги тасарруфидаги  “Тошшаҳартрансхизмат” таркибидаги автокорхоналарга жорий этилган  ва автомобиль транспорти соҳаси фаолиятида қўллаш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2017 йил 22 декабрдаги 3/4685-сон маълумотномаси). Натижада ишчилар махсус кийимини қулайлиги ва ҳимоя кўрсаткичларининг ортиши ва касб касалликларини 30% га камайтириш имконини берган;

ишлаб чиқарилган янги махсус кийимлар Ўзбекистон Республикаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тасарруфидаги «Сotton Road»  қўшма корхонасида ҳимоя воситаси сифатида жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 10 мартдаги ФЖ-12-1464-сон маълумотномаси). Натижада юқори самарадорликка эга бўлган ресурстежамкор ва газламага махсус хоссалар беришнинг арзон ва самарали усулини яратиш, ҳимоя қопламаси билан ишлов берилган махсус кийимни тайёрлаш усулларини такомиллаштириш имкони яратилган.